Хакерлар қамоқхона камераларига кириб, маҳбуслар ҳаётини YouTube’да кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  4325
  •  26.12.2019 12:24

Хакерлар қамоқхона камераларига кириб, маҳбуслар ҳаётини YouTube’да кўрсатишди

Таиландда хакерлар мамлакат қамоқхоналаридан бирининг компьютер тизими ҳимоясини бузиб киришган. Улар шу йўл билан маҳбусларни кузатиб туриш учун ўрнатилган камераларга киришга эришишган.

ЎҚИНГ: Бу камера машина рақамини бир километр узоқликдан ҳам аниқ кўрсата олади!

Хакерлар бу билан ҳам чекланиб қолмасдан, кузатув камералари орқали олинган тасвирларни YouTube’да трансляция ҳам қилишган. BigBrother's Gaze аккаунтидан олиб борилган эфир бир неча соат давом этган. Видеохостинг фойдаланувчилари бу вақт мобайнида маҳбусларнинг бир нечта камерадан олинган тасвирларини томоша қилишган.

Таиланднинг Ахлоқ тузатиш муассасалари бошқармаси вакиллари юқоридаги фактни тасдиқлашган ва буни мамлакат ташқарисидан кимдир қилган, дея гумон билдиришган. Бу ҳолат аниқлангач, турмада суриштирув-тергов ишларини олиб бориш мақсадларида кузатув камераларини вақтинча узиб қўйишган.

BigBrother's Gaze канали ҳозир ҳам YouTube’да мавжуд ва бир ярим мингга яқин обуначига эга. Бироқ унда кўриш мумкин бўлган бирорта ҳам видео йўқ.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мактабларида кузатув камераларини Хитой компаниялари ўрнатади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.