«Хавфли созлама»: смартфондаги бу функцияни дарҳол ўчириб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  1957
  •  27.07.2021 16:41

«Хавфли созлама»: смартфондаги бу функцияни дарҳол ўчириб қўйинг!

Киберхавфсизлик бўйича таниқли эксперт Зак Доффман «Forbes»да берилган мақоласида iPhone фойдаланувчилари эътиборини уларнинг смартфонига хавф туғдирувчи функцияга қаратди. Бу — Wi-Fi тармоқларига автоматик уланиш функцияси бўлиб, уни зудлик билан ўчириш лозим, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Тошкентда метро бекати таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди

Бунинг учун созламалардаги «Уланишга сўров» ва «Нуқтага автоуланиш» бўлимларига кириб, «Уланишдан олдин сўраш» белгисини танлаш керак.

Созламаларида автоматик уланиш ёқилган смартфонлар хакерларга оммавий умумфойдаланувдаги тармоқлар билан бир хил номдаги сохта уланиш нуқталари яратиш имконини беради. Оқибатда улар сиз фойдаланаётган трафикни тутиб олишлари ёки интернетга уланишингизни узиб, ўзларининг сохта уланиш нуқталарига йўналтиришлари мумкин.

Экспертнинг таъкидлашича, сохта уланиш нуқталарига логин ва парол орқали киришда фойдаланувчилар ўз қурилмаларига зарарли дастурларни юқтириб олишлари ҳеч гап эмас.

Умуман олганда, кўча-кўйда кўпчилик фойдаланадиган текин Wi-Fi’ларга уланишдан тийилган маъқул, ўрнига ўзингизнинг мобил интернетингизни ишлатинг — шуниси бехавотир, дея тавсия бермоқда Зак Доффман.

Дарвоқе, Wi-Fi тармоғига парол ўрнатиш тўғрисида ушбу мақоламиздан, унга QR-код орқали уланиш ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олиш мумкин. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.