Хайр Android, хайр Windows! Huawei Harmony ОТ расман намойиш қилинди!

Хайр Android, хайр Windows! Huawei Harmony ОТ расман намойиш қилинди!

Унинг ўзига хос жиҳати – очиқ лицензия остидалиги бўлиб, ундан исталган дастурчи бемалол бепул фойдаланиши мумкин.

Изображение

Harmony ОТ яна бир утстунлиги – микроядер бўлган. Huawei директори Ю Чендуннинг айтишича, Android 100 миллион қатордан зиёд кодлардан ташкил топган, ОТ ядери коди эса 20 миллион қатордан кўпроқ. Амалда эса фақатгина 8 фоизгача бўлган миқдорда код ўз ишини бажаради. Бу ОТнинг ўлчамига ва қайта жавоб бериш хусусиятларига таъсир кўрсатади.

Шунинг учун Huawei ўз операцион тизимини яратишда бошқа йўлни танлаган: “ихчам” микроядро базавий имкониятларга жавоб беради, қолган операциялар эса модуллар эвазига амалга ошади. Бу Harmony ОТни ишлатишга қулай қилиб, ҳар қандай смартфонда юқори тезлик ва маълумот алмашинишнинг юқори сифатини таъминлашига имконият яратади.

Айтайлик, смартфон ва автомобил медиасистемаси бошқаришнинг умуман турлича бўлган сценарийларида амалга ошади, шунинг учун барчаси учун битта ОТ ишлаб чиқиш шарт эмас: шунчаки барча йўналишлар учун умумий ядер ва модулларнинг ўзи етарли. ОТнинг бундай кўриниши тақсимли архитектура деб аталади.

Harmony ОТда виртуализация кенг миқёсда қўлланилади, турли иловалар ва дастурлаш тилларини қўллаб қувватлаш эса Ark компилятори эвазига амалга ошади. Шунингдек, операцион тизим Linux, Unix ва Android тизимларини қўллаб қўвватлайди, шу сабабдан ушбу тизимларда дастур ёзишга ўрганганлар, Huawei учун дастурий таъминот яратишда муаммоларга дуч келмайди.

Хозирча Harmony ОТ фақат Huawei ва Honor смарт телевизорларига ўрнатилади. 2020 йилга келиб эса ноутбук, ақлли соат ва билагузуклар ҳам қамраб олинади. 2021 йилда эса Harmony 3.0 ОТ тайёр бўлади ва ақлли колонка ва автомобил медиатизимларини қўллаб қувватлашни бошлайди. Смартфонлар ҳақида эса хеч нарса айтилмаган, лекин катта эхтимол билан смартфонлар ҳам янги тизимдан баҳраманд бўлади.

Бу Harmony ОТ ҳақида илк маълумотлар бўлиб, тақдимот якунланганидан сўнг яна бошқа тааъсуротлар ҳам ошкор бўлади ва янги тизим илк бор қўлланувчи қурилма номи маълум бўлади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, HongMeng операцион тизимли илк гаджет намойиш этилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!