Хайр, iPhone 6S. Биргаликда яхши вақт ўтказдик

Хайр, iPhone 6S. Биргаликда яхши вақт ўтказдик

Агар сиз-у биз барча даврларнинг энг юқори даромад келтирадиган филмларида рол ўйнаган машҳур юлдуз бўлганимизда, балки энг сўнгги русумдаги ва энг зўр технологиялардан фойдаланган бўлар эдик. Лекин Крис Эванс бундай эмас. Marvel'нинг "Қасоскорлар" филмларида ўзининг "Капитан Америка" роли билан барча маълум ва машҳур бўлган Эванс бир неча кун олдин ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида "ваниҳоят" ўз айфонини янгилаганлигини маълум қилди.

 
 
 
 
 
Виев тҳис пост он Инстаграм
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

А пост шаред бй Чрис Эванс (@чрисеванс)

"Хайр iPhone 6S. Биргаликда яхши вақт ўтказдик. Сени Уй тугмачангни соғиниб қоламан", дейди Эванс ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган постида.

Лекин Капитан эски смартфонини зарядлаш учун бошидан кечирган "тунги жанг"ларни ёки 12 MP камерада олинган нуқтали, хира суратларни ёки 100% батареядан тўсатдан 15 фоизга тушиб қолишини ва бир неча дақиқа ичида эса бутунлай "ўлиб" қолишини соғинмаслигини айтади. Шукурки, Эванс ортиқ бундай вазиятларга тушмайди, чунки энди унда iPhone 13 Pro бор.

iPhone 6S смартфони Apple яратган энг зўр моделлардан бири десак муболаға бўлмайди. Компания ҳозиргача унинг дизайнидан фойдаланиб келади. Шунингдек, смартфон эгасини рози қилган топ 10 iOS қурилмалари рейтингида ҳали ҳам юқори ўринларни эгаллаб келади.

ЎҚИНГ: Криштиану Роналду Binance билан ҳамкорлик қилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!