Xiaomi 12S серияси расман қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Xiaomi 12S серияси расман қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Xiaomi раҳбари расман навбатдаги флагманлар тақдим қилинадиган санани маълум қилди. Унга кўра, Компания Xiaomi 12S сериясидаги смартфонларни келаётган июл ойининг 4 кунида чиқаради. Ушбу қатор қуйидаги моделларни ўз ичига олади: Xiaomi 12S, Xiaomi 12S Pro ва Xiaomi 12S Ultra. Уччала телефон ҳам Leica камераларига эга бўлади ва уларнинг блоклари моделларга қараб турли хил ўлчамда бўлади.


Шунингдек, тизер суратдан смартфонлар уч хил ўлчам ва рангларда чиқарилишини кўришимиз мумкин. Қурилмаларнинг уччови ҳам Qualcomm'нинг Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети билан жиҳозланади, шу билан бирга, Xiaomi 12S Pro яна бир Dimnesity 9000 ёки Dimensity 9000+ чипсети билан чиқариладиган вариантга ҳам эга бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12S ва 12S Pro техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!