Xiaomi 12T серияси халқаро бозорга сотувга чиқади

Xiaomi 12T серияси халқаро бозорга сотувга чиқади

Xiaomi 12T серияси расман 4 октябрь санасида тақдим этилади. Бунгача смартфонларга оид кўплаб маълумотлар ошкор қилинди. Сўнгги сиздирилган маълумотларда Xiaomi 12T ва 12T Pro моделларининг Европадаги нархи маълум бўлди. 

Ушбу хабар Роланд Қуандт таомонидан эълон қилинган бўлиб, унга кўра, Xiaomi 12 моделининг 8/128ГБ тури 580 евро, 8/256ГБ тури эса 630 долларни ташкил қилади. Xiaomi 12T Pro моделининг 8/256ГБ хотира тури 770 евро, 12/256ГБ тури эса 800 еврони ташкил этади. 

Ушбу янги маълумотлардан смартфонлар нархи бироз арзонроқ бўлишини айтиш мумкин. Чунки аввалги маълумотда Xiaomi 12T'нинг нархи 650 евро, Xiaomi 12T Pro моделиники эса 850 евродан бошланиши айтилган эди. 

Шунингдек, ушбу хабардан 12T серияси Xiaomi 12 сериясидан арзоноқ бўлишини тасдиқлаб берди.

ЎҚИНГ: Бу сафар расман: Xiaomi 12Т серияси 200МП камерали смартфон билан қачон чиқарилиши маълум қилинди  

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!