Xiaomi автоном бошқарувли Pilot технологиясини тақдим этди

Xiaomi автоном бошқарувли Pilot технологиясини тақдим этди

Xiaomi расман 2021 йил март ойида электромобиллар саноатига кириб келди. Компания мутлақо янги автомобиль брендини ишлаб чиқиш учун 10 миллиард доллар ажратди. Бир неча кун аввал Xiaomi бош директори Лей Жун Xiaomi Pilot технологиясининг биринчи ҳисоботини эълон қилди.

Pilot Technology - бу Xiaomi компанияси ўзи ишлаб чиқарган автомобилни автоном бошқариш технологияси ҳисобланади. Компания илмий-тадқиқот гуруҳини яратиш ва ушбу технологияни кейинги авлодини ҳам ишлаб чиқиш учун 500 миллион доллар ажратди. Қуйида янги технологияни қандай ишлашини кўрсатувчи видеони томоша қилишингиз мумкин:

Xiaomi ўзининг илмий-тадқиқот гуруҳи учун бутун дунёдан 500 дан ортиқ мутахассисларни жалб қилди, компания энг сўнгги технологияларни яратиш мақсади йўлда бир қатор харидлар ва стратегик сармояларни амалга оширди.

Лей Жуннинг сўзларига кўра, Xiaomi автоном технологияси компания томонидан ишлаб чиқилган тўлиқ стек ёндашувидан фойдаланади. Ҳозиргача эришилган ютуқлар кутилганидан ҳам аъло бўлиб чиқмоқда. Ушбу технология билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда компаниянинг ёндашуви жуда оддий ва самарали эди, яъни Xiaomi энг яхши истеъдодларни ёллаб ва уларга чексиз ресурслар билан ишлашга рухсат берди. Бундай ечим ҳозирда ўз самарасини бермоқда.

Бутун дунёдан истеъдодларни танлаб олиш ишлари ҳали тугамади, компания шу йил охиригача ўз жамоасини 600 аъзога етказишни режалаштирмоқда. Ҳозиргача илмий-тадқиқот гуруҳи 50 та соҳа мутахассисларидан иборат бўлиб, асосий гуруҳ аъзолари сунъий интеллект соҳасидаги энг машҳур компаниялардан келган. Xiaomi барча технологияларни учинчи томон аралашувисиз ўзи ишлаб чиқармоқчи, компания ўз жамоасига ишонади. 

Shendong Technology автоном бошқарув стартапини сотиб олган Xiaomi катта стратегик қадамни ташлади. Бу билан компания автоном бошқарувдаги тайёр технологиялар ва талантли мутахассислардан иборат жамоага эга бўлди. 

Компания ўзининг ўрта ва узоқ муддатли стратегияси учун қўшимча 300 миллион доллар сармоя киритмоқда. Бу инвестиция 10 дан ортиқ мавжуд компанияларнинг автоном бошқарув соҳасидаги бевосита иштирокини англатади. 

Автоном бошқарув алгоритми тўлиқ ишлаб чиқилган бўлиб, компания дастурий таъминот ва аппарат устидан тўлиқ назорат қилиш имконини берувчи стек усулидан фойдаланади. Бу фойдаланувчи томонидан бошқарилиши мумкин бўлган дастурий таъминот ва аппаратни тез ўзгартириш ва янгилаш имконини беради.

Xiaomi Pilot технологиясининг тест драйв жараёни:

Xiaomi компанияси Pilot Technology дастурининг биринчи босқичи учун 140 та синов автомобилларидан иборат паркни яратиш устида ишламоқда. Албатта, бу кўп вақтни олувчи жараён.

Хитойлик техногиганти автоном технология соҳасига жиддий эътибор қаратган. Компания катта ресурсларга эга, у энг яхши мутахассисларни ёллаш имкониятига эга. Шунингдек, Xiaomi дастурий таъминот ва аппарат таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ўз мутахассисларидан фойдаланиши ҳам мумкин. Компания автоном бошқарув технологиясидаги энг яхши стартапларни сотиб олмоқда. 

ЎҚИНГ: Энг кучли Redmi смартфони тақдим этилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!