Xiaomi Book S 12.4 планшети тақдим этилди

Xiaomi Book S 12.4 планшети тақдим этилди

Бундан бир неча йил олдин Xiaomi компанияси Windows операцион тизимида ишловчи планшетни тақдим этган эди. Кеча хитойлик техногигант ўзининг иккинчи Windows тизимида ишлайдиган ноутбукка айлана олувчи планшетини тақдим этди. 

Ушбу 12.4 дюймли планшетга танлов сифатида клавиатура ўрнатиш мумкин ва бу билан планшет ўта ингичка ноутбукка айлана олади. Қурилма 7 нанометрли Snapdragon 8cx Gen 2 чипи билан жиҳозланган бўлиб, у ўнинчи авлод 15W Intel Core i5 процессоридан яхшироқ ишлайди. 

Ушбу планшет Windows 11 тизимида ишлайди, у x86-64 эмуляциясини ўз ичига олади, шунинг учун ARM'га хос бўлмаган компьютер дастурларини ишга тушириш мумкин (Windows 10 фақат 32-бит x86 эмуляциясини амалга ошириши мумкин).

12.4 дюймли LCD дисплейининг резолюцияси 2,560 х 1,600 пиксел бўлиб, у 60 гертс частотада ишлайди. Дисплей DCI-P3 ранг аниқлигини қўллаб-қувватлайди ва унинг максимал ёрқинлик даражаси 500 нитни ташкил қилади. Планшет корпуси алюминий-магний қотишмасидан тайёрланган, корпус қалинлиги 8.95 мм ва оғирлиги 720 грамм. Олд панель Gorilla Glass 3 билан ҳимояланган.

Ташқи портлар ҳақида гап кетганда қурилмада ташқи 4K дисплей билан боғланиш ва қувватлаш учун USB-C порти, 3.5 мм аудио жек ва миcроСД уяси мавжуд. Гаджет 8ГБ LPDDR4X тезкор ва 256ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. 

Симсиз боғлашлар учун Wi-Fi 5 ва Bluetooth 5.1 мавжуд. Афсуски, уяли алоқа учун қурилмага SIM-карта қўйишнинг имкони йўқ. Катта эҳтимол билан глобал версияда ушбу имконият бўлмайди. Шунинг учун доимий Wi-Fi тармоғинмдан фойдаланиб юриш зарур. 

Планшет Qualcomm'нинг Aqstic акс-садосини бекор қилиш ва шовқинни камайтириш технологиясидан фойдаланадиган иккита микрофон ва стерео карнай билан жиҳозланган. 

Аккумулятор ҳажми ҳақида маълумот берилган бўлса-да, планшет 65 ваттда қувват олиши маълум. Расмий маълумотларга кўра, тўлиқ қувват билан планшет 13.4 соат ишлаб бера олади. 

Xiaomi Book S 12.4 планшети 700 евро нархда сотувга чиқади. Қурилмага олдиндан буюртма бериш 30 июндан бошланади ва биринчи 48 соат ичида унинг нархи 600 долларга туширилади. Бундан ташқари, ўша вақт ичида планшетни сотиб олган харидорларга қувватлагич бепул берилади. 

Планшетга клавиатура улаб, ундан ноутбук сифатида фойдаланиш мумкин. Бу тўлиқ ўлчамли клавиатура бўлиб, унда сенсорли панель ҳам бор. Ташқи томони теридан билан қопланган ва унда планшетни тик туришини таъминловчи стенд мавжуд. Клавиатура планшетга пого пинлари ёрдамида бириктирилади ҳамда қурилмага у 317 грамм оғирлик қўшади.

Ушбу клавиатурали ғилофнинг нархи 150 еврони ташкил қилади. Уни биринчи сотиб олган 250 та харидорга 50 евролик чегирма берилади. Оддий ғилофнинг нархи эса 40 еврони ташкил этади. 

Xiaomi Book учун қўшимча аксессуар сифатида Smart Pen'ни сотиб олиш мумкин. Дисплей стилусни 240 гертс намуна олиш тезлигида кузатиб боради ва 4096 босим даражасини аниқлай олади.

Стилус планшетдан қувват олади. Тўлиқ зарядлаш учун атиги 18 дақиқа вақт керак бўлади. Агар чиндан ҳам шунчалик узоқ кута олмасангиз, 1 дақиқалик қувватланиш сизга 20 дақиқалик фойдаланиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12S ва 12S Pro техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқатилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!