Xiaomi CC9 ҳамда CC9e смартфонларининг тақдимот куни, нархи, жиҳатлари ва суратлари!

  •   DiMaX
  •  3081
  •  25.06.2019 15:03

Xiaomi CC9 ҳамда CC9e смартфонларининг тақдимот куни, нархи, жиҳатлари ва суратлари!

«Хитойча Apple» ҳамда Meitu ёшларбоп CC смартфонлар брендини тақдим этгани ва унинг илк вакилини чиқаришга тайёрланаётганидан хабарингиз бор. Ушбу туркум смартфонлари ҳақида бир қатор янги маълумотлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг янги CC смартфони расмий видеоролик ҳамда "жонли" расмларда!

Аввало, компаниянинг расман хабар беришича Xiaomi CC9 ва Xiaomi CC9e смартфонларининг намойиши кейинги ҳафтада – 2 июль куни бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, биз «СС» номининг «Сhic & Cool 90», «Colorful and Creative», «Camera & Camera» каби кенгайтмаларини келтириб ўтган эдик. Маълум бўлишича, Xiaomi бу қисқартма остида жуда кўплаб маъноларни назарда тутган экан. Мукул Шарма эълон қилган фотогалереяда унинг кўплаб маънолари акс эттирилган, улардан айримларини қуйидаги суратларда кўриб борасиз.

Xiaomi CC9e – ихчам ва жозибадор смартфон

Шунингдек, янги брендга мансуб «кичкина» – Xiaomi CC9e моделнинг айрим техник жиҳатлари ҳам маълум бўлган: Snapdragon 710 чипи; 6 ёки 8 гигабайтлик тезкор хотира, eMMC 5.1 турига мансуб 64 ёки 128 гигабайтлик ҳажмга эга доимий хотира.

Xiaomi CC9e диагоналига 5,97 дюймлик AMOLED-экран билан жиҳозланади. Тасвир аниқлиги 2340х1080 пикселлик ушбу дисплей ҳамда телефоннинг орқа панели Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланади.

Смартфоннинг олд камераси 32 мегапикселлик бўлиб, дисплейнинг томчисимон кемтигига жойланган. Бош камера уч модулли, унинг асосий сенсори 48 мегапикселлик аниқликдаги Sony IMX582, қолган иккитаси эса 8 ва 5 мегапикселлик датчиклардир.

Xiaomi CC9e аккумулятори 3500 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланади. Ушбу моделда яна экраности бармоқ изи сканери, инфрақизил порт ҳам мавжуд, NFC модули йўқ, аммо у Hi-Res аудио ҳам янгратишга қодир. Смартфон MIUI 10 график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизим талқини билан тақдим этилади.

Ушбу моделнинг 6/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга версияси тахминан 232 доллар, 8/128 гигабайтлиги эса 320 доллар атрофида нархланади.

Xiaomi CC9 – кучли селфифон

Янги бренднинг «катта» модели – Xiaomi CC9 смартфони эса нисбатан кучлироқ – Qualcomm Snapdragon 730 чипига асосланган. Унинг диагоналига 6,39 дюймлик дисплейи 2340х1080 пикселлик тасвир аниқлигида бўлиши айтилмоқда.

Xiaomi CC9 модели олд камераси 32 мегапикселлик селфифон бўлиб, унга турли бьютификаторлар – суратни чиройли чиқарувчи дастурий жиҳозлар жорий этилган. Уч модулли бош камера эса 48 мегапикселлик Sony IMX586, яна 16 ва 12 мегапикселлик модулларни ўз ичига олади. Унда оптик барқарорлаштириш тизими йўқ.

Ушбу қурилма тезкор хотираси 6 ва 8 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади, ҳар иккала ҳолатда ҳам ички хотира 128 гигабайтлик. Аккумулятори эса 4000 мА/соатлик ток сиғимига эга.

Xiaomi CC9 инфрақизил портга ҳамда замонавий USB-C портига эга бўлиб, тезкор хотирасига кўра уни 378 дан то 451 долларгача нархлашади.

CC бренди остидаги смартфонлар ҳақидаги янгиликлардан Terabayt.uz сайтимизда биринчилар қаторида бохабар бўлиб боринг. Шунингдек, Terashop интернет-дўконимизда турли русумлардаги Xiaomi телефонларини атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор. Улардан аксариятининг нархлари анча пасайтирилган, шунингдек, айримларини энди пул ўтказиш (перечисление) йўли билан ҳам олишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Redmi Note 7, Mi 9 SE ва Mi Play арзонлашди – Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишинг! (2019 йил 17 июнь)