Xiaomi Civi 2 смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Xiaomi Civi 2 смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Xiaomi 2021 йилнинг сентябрь ойида янги Civi смартфонини тақдим этган эди. Ушбу қурилма ўрта тоифага мансуб бўлган компакт смартфон ҳисобланади. 

Афсуски, 120Hz OLED дисплей, 55 ватт қувватлаш технологияси ва 64МП асосий камера каби яхши техник кўрсаткичларга эга бўлган гаджет халқаро бозорга сотувга чиқмади. 

Digital Chat Station берган маълумотларга кўра, Xiaomi компанияси Civi моделининг иккинчи авлодини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Қурилмада бир қанча ўзгаришлар бўлади, хусусан, янги Snapdragon 778G+ чипи. 

Қурилма катта эҳтимол билан Android 12 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. Қолган техник жиҳатлар, хусусан, камера ва қувватлаш технологияси, шунингдек дизайн ўзгришсиз қолиши тахмин қилинмоқда. 

Snapdragon 778G+ чипи аввалги 778G чипига қараганда 20% юқори CPU ва GPU унумдорлигини тақдим этади. Демак, Civi 2 модели ўзининг биринчи авлодига нисбатан кучлироқ бўлади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Ultra'нинг янги рендерлари тарқатилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.