Xiaomi энди қора рўйхатда эмас

Xiaomi энди қора рўйхатда эмас

АҚШ судларига берган даъво аризасидан сўнг, хитойлик Xiaomi қора рўйхатдаги компаниялар қаторидан чиқарилди.

Томонлар ушбу масалани суд аралашувисиз ҳал қилишга келишиб олишди, деб ёзади GSMArena Bloomberg'га таяниб. Бу эса АҚШ Мудофаа вазирлиги компанияни глобал кўрсаткичлар рўйхатига қайта киритишга рози бўлганини кўрсатади.

Можаро собиқ Президент Доналд Трампнинг 2020 йил ноябрь ойида Хиаоми’ни «Коммунист Хитой ҳарбий компанияси» деб атаб, АҚШ фуқаролари ва компанияларига у билан ҳамкорлик қилишга ёки унга сармоя киритишга тақиқ қўйиши билан бошланганди.

Бунга жавобан, Xiaomi 2021 йил январь ойида судга даъво аризаси киритган. Орадан икки ой ўтиб, АҚШ Колумбия округи суди компанияга қўйилган тақиқни вақтинчалик бекор қилган.

GSMArena'нинг ёзишича, на Xiaomi'дагилар ва на АҚШ судлари масала юзасидан изоҳ бермаган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса томонлар ўртасида эришилган келишувдан бехабарлигини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Huawei осмонида яна қора булутлар пайдо бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!