Xiaomi энг бақувват процессорли энг арзон флагманни энди Lite-версияда чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1595
  •  15.03.2019 09:24

Xiaomi энг бақувват процессорли энг арзон флагманни энди Lite-версияда чиқаряпти!

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг августида атиги 300 доллар атрофидаги нархга Pocophone F1 смартфонини намойиш қилганди. Бу ўша пайтдаги энг қудратли Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 845 базасидаги энг арзон флагман эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

Энди эса компания мазкур смартфонни янада арзон версияда тақдим этмоқчи. Уни аллақачон машҳур Geekbench сервисида текшириб ҳам кўришди – бенчмаркда у Xiaomi Pocophone F1 Lite номи билан тестдан ўтган.

Geekbench маълумотларига кўра, Xiaomi Pocophone F1 Lite моделининг самарадорлигига якка кристалли Qualcomm Snapdragon 660 процессори ҳамда 4 гигабайтлик тезкор хотира масъул:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Android 9 операцион тизим талқини остида ишловчи Xiaomi Pocophone F1 Lite якка ядроли синовда 1341 балл, кўп ядроли тестда эса 4830 балл олган.

Кузатувчилар ушбу смартфоннинг шу баҳорда чиқишини кутишмоқда, оригинал Xiaomi Pocophone F1 моделини эса, хотира ҳажмига қараб, 2 449 000 сўмдан бошланган нархларда ҳозироқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн сотиб олиш имкони мавжуд. Айниқса, шу кунларда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ва энг арзон Redmi Go ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг нархлари (2019 йил 12 март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!