Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

  •   DiMaX
  •  6736
  •  22.08.2020 12:07

Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Хитойдаги манбаларнинг хабарига кўра, Xiaomi Mi 10 туркумидаги барча смартфонлар MEMC технологиясини қўллаб-қувватлайди. Лекин «Хитойча Apple» шу пайтгача уни фаоллаштирмаган ва навбатдаги янгиланиш билан фойдаланувчиларга тақдим этса керак.

ЎҚИНГ: Android 11’дан маҳрум этилган Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхати чиқди

Изоҳ бериб ўтамиз: MEMC атамаси кенгайтирилганда Motion Estimation/Motion Compensation бўлиб, бу «ҳаракатни баҳолаш ва компенсациялаш» деганидир. Мазкур технология видео давомида экрандаги тасвир сифатини динамик тарзда яхшилаб боришга хизмат қилади; натижада лавҳада ҳаракатлар равон кечиб, унда деталлар аниқ акс этади.

Айтиш керакки, MEMC технологияси замонавий телевизорларда қўлланади; фақат турли компаниялар уни ҳар хил номлашган: MotionFlow, TruMotion, Auto Motion Plus, SMR ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Видеодаги тезкор ҳаракатланаётган объектнинг ҳаракат траекториясини баҳолаш учун MEMC технологияси қурилмадаги аппарат қисмларини ва дастурий алгоритмларни қўллайди. Xiaomi эса уни ҳозиргача Mi 10 туркумидаги смартфонларида чеклаб қўйган. Digital Chat Station никли инсайдернинг ёзишича, компания уни кейинги апдейт билан фаоллаштириб юборади:

Илғор телевизорлардан ташқари, айрим флагман смартфонлар ҳам MEMC технологиясини қўллаб қувватлайди. Булар қаторида Black Shark 3, Oppo Find X2 ва OnePlus 8 флагманларини, шунингдек, уларнинг Pro-версияларини санаб ўтиш мумкин. Яқин орада мазкур сафга Xiaomi Mi 10 туркумидаги барча смартфонлар ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!