Xiaomi HD дисплей, “кучли аккумуляторли” Redmi 3s’ни $100 долларга баҳолади

Xiaomi HD дисплей, “кучли аккумуляторли” Redmi 3s’ни $100 долларга баҳолади

Meizu компанияси M3S’ни, Huawei Honor 5A’ни намойиш қилганидан сўнг кун ўтмасдан Xiaomi ҳам рақибларидан қолишмаган тарзда $100 долларлик “Redmi 3s”ни намойиш қилди. Унинг корпуси магний қотишмали металлдан тайёрланган.

Xiaomi Redmi 3s мобиль алоқа воситаси 5 дюймли HD дисплей (1280 × 720 пиксель сиғимли), 1,4 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 430 процессори, Adreno 505 график-тасвир процессори билан таъминланган.

Гаджетнинг икки талқини ишлаб чиқарилган: 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ички хотирага эга ва 3 ГБ тезкор, 32 ГБ доимий хотирага эга версиялари. microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида хотира сиғимини 128 ГБгача ошириш мумкин.

Телефон Android Lollipop операцион тизимининг мослаштирилган MIUI 7 талқинида фаолият кўрсатади.

Гаджетнинг 13 мегапикселли камераси  f/2.0 диафрагмали, фазали автофокус технологияси ва Full HD видео ёзиш кўникмасига эга. 5 мегапикселли селфи камера эса f/2.2 диафрагмали.

Xiaomi Redmi 3s’нинг муҳим жиҳатлари қаторига хавфсизлик тизимининг ишончли таъминотчиси ҳисобланган бармоқ излари сканерини киритиш мумкин. Рақибларидан устун яна бир муҳим жиҳати шуки, “ақлли телефон” 4100 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятор билан таъминланган.

2 SIM-картали Redmi 3s смартфонида Wi-Fi, Bluetooth, GPS ва ГЛОНАСС симсиз алоқа технологиялари татбиқ этилган.

Смартфон ўлчамлари: 139,3 x 69,6 x 8,5 мм, оғирлиги 144 грамм.

Xiaomi Redmi 3s тўқ кулранг, кумуш ранг, тилларанг талқинли корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

4G LTE алоқа технологиясини қўллаб-қувватлайдиган қурилма 16 июндан Хитой бозорига 106 АҚШ долларидан (2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира талқини) ҳамда 136 доллардан (3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира талқини) сотувга чиқарилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!