Xiaomi ишқибозлари, MIUI 13’ни кутмай қўяверинг – ўрнига умуман янгиси чиқади!

  •   DiMaX
  •  1214
  •  14.04.2021 13:05

Xiaomi ишқибозлари, MIUI 13’ни кутмай қўяверинг – ўрнига умуман янгиси чиқади!

«Хитойча Apple» 6 апрель куни ўтказилган Mi Fan Open Day тадбирида MIUI 12.5 график қобиғининг якуний версияси тарқатилиш кунини айтган. Биз ушбу прошивкага апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхатини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Кейинчалик Xiaomi мобил қурилмалари учун MIUI 13 график қобиғи чиқиши керак, лекин манбаларнинг хабар беришича, компания бу фикридан қайтган. Унинг ўрнига бу смартфонлар учун янги – Mi TaleUI номли график қобиқ тайёрланмоқда, дейишади инсайдерлар.

Янги график қобиқ қанақа бўлиши ҳозирча аниқ эмас, эълон қилинган сурат хиралаштирилган бўлиб, унда виджетлар ва Windows Mobile тизимидаги каби «плитка»лар кўзга ташланади.

Mi TaleUI асосидаги прошивкалар биринчи бўлиб Xiaomi Mi 11 туркумига кирувчи флагман моделларга тарқатилади. Кейинчалик эса бошқа русумлардаги Xiaomi смартфонларига ҳам янги график қобиқ узатилади.

Лекин ўн учинчи авлод MIUI интерфейсининг бекор қилиниши – ғалати ҳолат, чунки яқиндагина...

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!