Xiaomi камералар ишлаб чиқарувчи машҳур компания билан ҳамкорлик қилади

Xiaomi камералар ишлаб чиқарувчи машҳур компания билан ҳамкорлик қилади

Digital Chat Station инсайдери ўзининг Weibo'даги саҳифасига камера блокида Leica ёзуви бўлган Xiaomi Mi 11 Ultra суратини жойлаштирди. Расмга эса «Тез орада» деб изоҳ қолдирилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, яқинда Xiaomi смартфонларида Leica камералари пайдо бўлиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Яна бир Xiaomi қурилмасининг нархи рекорд даражада пастлади 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг баҳор ойида Leica компания Huawei билан ҳамкорликдан воз кечиши ва смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар орасида янги ҳамкор топиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Кейинчалик, Huawei бу миш-мишларни рад этди, аммо Leica ҳақиқатан ҳам бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилганди. Эҳтимол, Xiaomi компанияси Leica'нинг янги ҳамкорига айланган бўлиши мумкин. 

Инсайдер Xiaomi ва Leica ҳамкорлигидаги биринчи смартфон тез орада тақдим этилишига урғу берган. Эҳтимол, бу янги Xiaomi 12 Ultra смартфони бўлиши мумкин. Ушбу смартфон келаси йилнинг бошида тақдим этилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Digital Chat Station ишончли инсайдер ҳисобланади. Аввалроқ у Redmi K30, K40, Xiaomi Mi 10 ва Mi 11 смартфонларининг техник жиҳатлари ҳамда уларнинг тақдим этилиш саналари ҳақида биринчи бўлиб аниқ хабар берган эди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!