Xiaomi компанияси Redmi брендидаги маҳсулотдан бир миллионта сотди

Xiaomi компанияси Redmi брендидаги маҳсулотдан бир миллионта сотди

Ўтган йилнинг февраль ойида Xiaomi компанияси Redmi брендидаги иккита 10,000 мАс ҳамда 20,000 мАс ҳажмдаги ташқи аккумуляторларни тақдим этган эди. Энди эса компания ушбу икки турдаги ташқи аккумуляторлардан бир миллионта сотганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энди Apple'ни ҳам ортда қолдириб, Samsung'га рахна солмоқда

Европада 10,000 мАс сиғимли моделнинг нархи ҳозирда 10 еврони ташкил қилади. Ушбу кичик ҳажмли аккумулятор 10 ваттда қурилмаларни зарядласа, катта ҳажмдагиси 18 ваттда заряд беради. Иккала моделда ҳам USB-C ҳамда microUSB портлари мавжуд.

Бир миллионта сотилган ташқи аккумуляторларнинг барчаси Redmi брендига тегишли. Ўтган йили Xiaomi Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган Mi брендидаги ташқи аккумуляторлардан ўн миллионта сотганини эълон қилган эди.

2015 йилда 10,400 мАс сиғимли Mi ташқи аккумулятори дунё бўйлаб ўн миллионта сотилиб, энг кўп сотилган аксессуар деб эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!