Xiaomi компанияси Redmi Note 11T сериясини тақдим этмоқчи

Xiaomi компанияси Redmi Note 11T сериясини тақдим этмоқчи

Xiaomi компанияси Redmi Note 11 сериясида яна бир неча янги смартфонларни тақдим этмоқчи. Янги Redmi Note 11T смартфонларининг тақдимоти 24 май куни Хитойда бўлиб ўтади. 

Redmi'нинг Weibo тармоғидаги расмий саҳифаси смартфонларга оид бўлган айрим маълумотлар билан бўлишди. Унга кўра, компания тахминан учта янги смартфонни тақдим этди. Булар: Redmi Note 11T, 11T Pro ва 11T Pro+.

Юқоридаги тизерлардан кўришимиз мумкинки, Redmi Note 11T Pro+ модели учта камерага эга бўлади. Шунингдек, унга LCD дисплей ва Dimensity 8100 чипи ўрнатилади. Ҳозирча учала моделнинг техник кўрсаткичлари ҳақида батафсил маълумот мавжуд эмас. Яқин кунлар ичида ушбу смартфонларга оид бўлган янги хабарлар чиқишни бошлайди. 

ЎҚИНГ: Huawei Mate Xs 2 халқаро бозор учун сотувга чиқди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!