Xiaomi Mi 10 серияси учун ҳаёт давом этади!

Xiaomi Mi 10 серияси учун ҳаёт давом этади!

Xiaomi смартфонлари учун Android 13'га асосланган MIUI 14 янгиланиши бир неча кун аввал Xiaomi 13 серияси билан тақдим қилиниши кутилаётган эди, бироқ маълум бир сабабларга кўра маҳсулотлар тақдимоти номаълум муддатга қолдирилди. Шунга қарамай интернетда улар ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Чжан Гуоқуан – Xiaomi смартфонлари учун дастурий таъминот департаменти директори Weibo ижтимоий тармоғида изоҳларнинг бирида MIUI 14 янгиланиши эски смартфонлар ёхуд Mi10 сериясига ҳам чиқарилишини айтди. Афсуски, у айнан қайси моделлар янгиланишини маълум қилмаган, лекин янгиланиш, албатта, кейинчалик улар учун ҳам чиқарилишини тасдиқлаган.

Айтиш керакки, Xiaomi Mi 10 серияси 5 та: Mi 10, Mi 10 Pro, Mi 10 Lite, Mi 10 Lite Zoom ва Mi 10 Ultra моделларини ўз ичига олади. Директор Чжан, эҳтимол, Mi 10 ва Mi 10 Pro ҳақида гапираётган бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг энг хит смартфонлари учун "ҳаёт тугади"

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!