Xiaomi Mi 10’нинг янги рекорди: 1 дақиқада 30 миллион доллар!

  •   DiMaX
  •  3924
  •  14.02.2020 13:24

Xiaomi Mi 10’нинг янги рекорди: 1 дақиқада 30 миллион доллар!

«Хитойча Apple» кеча – 13 февраль куни Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro смартфонларини намойиш қилган эди. Юбилей флагманининг стандарт версияси – Xiaomi Mi 10 моделининг расмий савдоси бугун – 14 февралда бошланди.

ЎҚИНГ: Хоҳ камера, хоҳ овоз, Xiaomi – энг шоввоз! (DxoMark рейтинги)

Xiaomi Mi 10 савдоси бугун бошландигина эмас, балки ўша заҳоти тугади ҳам. Гап шундаки, унинг илк партияси бир дақиқанинг ўзидаёқ сотиб бўлинди! Компания эълон қилган расмий маълумотга кўра, ушбу савдо ҳажми 28,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган.

Одатдагидек, Xiaomi бу партияда нечта дона смартфон бўлганини ошкор этмаган. Бироқ Mi 10 нархи 570 доллардан бошланишини ҳисобга олсак, салкам ўттиз миллионлик илк савдода тахминан 50 000 смартфон сотилган.

Xiaomi Mi 10 моделининг кейинги партияси бозорга қачон чиқишини компания айтмаяпти, лекин унинг «оға»си – Xiaomi Mi 10 Pro савдоси 18 февралдан бошланиши маълум.

ЎҚИНГ: Барчасига коронавирус айбдор – MWC 2020 ҳам бекор қилинди!

Шу билан бирга, нохушроқ хабар ҳам бор: ушбу флагманларнинг 23 февралга тайинланган глобал тақдимоти коронавирус эпидемияси туфайли номаълум муддатга кечиктирилган.

Xiaomi Industry Investment ҳамкори бўлган таниқли таҳлилчи Пан Цзютан (Pan Jiutang) изоҳлашича, Xiaomi Mi 10 смартфонининг нархи ўз хусусиятларига кўра шу тоифага мансуб смартфонлардан 30 фоизга арзонроқдир.

ЎҚИНГ: Бошланди: Xiaomi оммабоп Redmi смартфонини қимматлаштирди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!