Xiaomi Mi 11i/Mi 11X Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Mi 11i/Mi 11X Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Охири бормикан? Xiaomi'нинг Mi 11 линейкаси доирасидаги смартфонлар сони айни дамда 8 тага етди. Бир неча Lite, Ultra ва стандарт Mi 11'дан сўнг энди Mi 11i билан танишамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Биз ҳозир кўриб чиқаётган смартфон глобал бозор учун Mi 11i деб чиқарилган бўлса-да, Ҳиндистонга атаб тақдим қилинган Mi 11X Pro модели ҳам қаҳрамонимиз билан айни бир хил. Айни дамда, ҳар икки смартфон Хитойда сотилувчи Redmi K40 Pro+ модели билан бир хил.

Mi 11i'нинг техник жиҳатларига назар солиб, смартфонни «флагман қотили» дейиш мумкин. Қурилма юқори тоифа Snapdragon 888 чипига эга. Лекин ҳамёнбоп модель бўлгани боис бир неча жиҳатлардан маҳрум ҳам қилинган.

Экран Mi 11s'даги каби 1440p эмас, бироқ Super AMOLED дисплей 120Hz янгиланиш частотасига эга ва HDR'ни қўллаб-қувватлайди, ёрқинлик даражаси жуда юқори.

Камера тизими эса стандарт Mi 11'даги билан деярли бир хил — асосий камера 108МП (лекин сенсори кичикроқ), ультракенг камера (резолюцияси пастроқ, лекин ўрнатилган фокус бир хил) ва 5МП макрообектив.

Аккумулятор сиғимидан бир неча миллиампер-соат олиб ташланган, зарядлаш тезлиги эса 67 ёки 55 ватт эмас, 33 ваттга туширилган. Экран ҳимояси сифатида Victus эмас, Gorilla Glass 5 ўрнатилган.

Xiaomi Mi 11i/Mi 11X Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.7х76.4х7.8 мм, 196г; IP53 чанг ва сув сачрашидан ҳимоя.

> Дисплей: 6.67" Super AMOLED, 120Hz, HDR10+, 1300 нит (макс.), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm): саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 128ГБ 8ГБ RAM, 256ГБ 8ГБ RAM; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 108 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.52", 0.7 µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 119˚; •Макро: 5 МП, f/2.4, 50 мм, 1/5.0“, 1.12 µм.

> Олд камера: 20 МП, f/2.5, (кенг), 1/3.4", 0.8µ м.

> Видео ёзув: •Орқа камера: 8K@30 кадр/сек., 4K@30/60 кадр/сек., 1080p@30/60/120/240/960 кадр/сек., гиро-EIS, HDR10+; •Олд камера: 1080p@30 кадр/сек., 720p@120 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,520 мАс; 33 ваттда тезкор қувватлаш, 52 дақиқада 100% (рекламага кўра), Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт.

Қадоқ таркиби
Mi 11i модели стандарт Mi 11 сингари мисранг ҳарфлар туширилган оқ қутида сотилади. Қиёс учун, Mi 11 Ultra қора қадоққа эга эди.

Фото: GSMArena

Қадоқ ичидан смартфондан ташқари 33 ваттлик қувватлагич, USB-A га USB-C кабели, қулоқчинлар учун донгл ва шаффоф силикон ҳимоя ғилофи ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!