Xiaomi Mi 6 Plus нега тақдим қилинмагани айтилди

Xiaomi Mi 6 Plus нега тақдим қилинмагани айтилди

Xiaomi Mi 6 смартфонининг бир неча ўнг минг доналик илк партияси онлайн режимда саноқли секундларда сотилиб кетгач, Xiaomi ҳам америкалик процессор ишлаб чиқарувчи бўлган Qualcom’га сўнгги флагман чипидан кўпроқ буюртма қилган. Бироқ, барча смартфон ишлаб чиқарувчилар учун тайёр маркетинг “қуроли” бўлган Snapdragon 835 процессори айни пайтда танқис.

Хитойлик таҳлилчи Пан Цзютан (Pan Jiutang)’нинг ёзишича, Xiaomi Mi 6 Plus айнан шу чипнинг етишмовчилиги боис ҳам тақдим қилинмаган. Айни пайтда, Qualcom пешқадам чипини фақатгина 1-рақамли харидор — Samsung’га Galaxy S8 учун етказиб бермоқда. Гарчи, бу процессорни Samsung’нинг ўзи ҳам ишлаб чиқарса-да, унга бўлган эҳтиёж ҳали жуда юқори.

Xiaomi Mi 6 Plus’нинг тақдири эса ҳозирча маълум эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.