Xiaomi Mi Band 5 билагузуги қачон тақдим қилинади?

Xiaomi Mi Band 5 билагузуги қачон тақдим қилинади?

Xiaomi компанияси ўзининг янги Mi Band 5 билагузугини 11 июнда тақдим қилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Миш-мишларга қараганда, билагузук масофавий камера бошқаруви функциясига эга бўлади. Бу билан эса билагузук орқали смартфонингиз воситасида расмга олиш имкони пайдо бўлади. Гаджет, шунингдек, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини ўлчовчи датчик, Alexa овозли ёрдамчиси ва Хитойдан ташқарида ҳам ишловчи NFC'га эга бўлади.

Қурилма экрани ҳам олдинги авлод тасмларидаги 0.95" дан 1.2" га катталашади, ҳошиялар эса ингичкалашади.

Қўшимча равишда, Xiaomi Mi Band 5 беш хилдаги машқ турини кузатиб бориш имконига эга бўлади. Буларга йога, эллиптик тренажор, ёпиқ эшкак тренажори, ёпиқ велосипед машқлари ва арқондан сакраш машқлари киради.

ЎҚИНГ: Xiaomi бирйўла иккита – Mi Band 5 ҳамда Mi Band 4C фитнес-билагузукларини чиқаряпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!