Xiaomi Mi CC9 Pro смартфони тақдим қилинди

Xiaomi Mi CC9 Pro смартфони тақдим қилинди

Асосий камераси 108 мегапикселли бўлган 5 камера модулига эга Mi CC9 Pro смартфони анчайин рекламалардан сўнг ва ниҳоят тақдим қилинди.

Смартфон Snapdragon 730G процессорида ишлайди. Бу чипда саккизда ядро бўлиб, уларнинг иккитаси 2.2 GHz частотада ишлайди.

Дисплей эса 6.47 дюймли Super AMOLED панель бўлиб, Full HD+ резолюция ва 19.5:9 нисбатга эга. Панелнинг ён томонлари қайрилган, юқори қисмда эса 32МП f/2.0 селфи камера учун томчи тирқиш мавжуд.Mi CC9 Pro'нинг энг муҳим жиҳати қурилманинг орқа камералардир. Бешта линза ва тўртта (икки жуфт) LED чироғи барчанинг дидига мос тасвирлар ҳосил қилишга хизмат қилади. 108 мегапикселли камера Samsung'нинг ISOCELL Bright HMX датчигидан фойдаланади. Маълумот учун, бу датчик корейс компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, илк маротаба револютисон Mi MIx Alpha'га ўрнатилган.Xiaomi қурилмага f/1.7 8P линзаси (фақат Premium талқинига) қўйилганини фахр билан тилга олди. Шундай қилиб, Mi CC9 Pro ушбу линзага эга дунёдаги илк смартфонга айланди. Бу, 1/1.33 дюймли датчик билан бир қаторда, деталларга ўта бой расмлар ҳосил қилиш ва паст ёруғликда мисли кўрилмаган сифатли тасвирлар ҳосил қилиш имконини яратади.Девайсда, бундан ташқари, OIS'га эга, рақамли зум ёқилганда 50х гача зум ярата олувчи 5х оптик зумли телефото камера ҳам бор. Кейинги камера эса 117 даража кўриш майдонига эга 20МП ультра кенг бурчакли линза бўлса, модулнинг қуйисидаги энг кичик датчик 2-10 см макро линзадир. Ҳар икки камера ҳам 1.5 см масофадан тасвирга олиш имконини беради. Бу ҳозирга қадар смартфон камераси билан олиш мумкин бўлган энг яқин масофадир.Бешинчи камера эса портрет олишга ихтисослашган. Бироқ бу одатий 2 мегапикселли сатҳ камераси эмас, балки 2х зумга эга 12МП телефото камерадир. Бу билан 50 мм фокус узунлигига эришиш мумкин.Гаджетга ўрнатилган 5 260 мА/соатли аккумулятор 30 дақиқада 58%, 65 дақиқада эса 100% қувватланади. Бунга сабаб ундаги 30 ваттли PD тезкор қувватлаш технологиясидир. Android 9 юзасидаги MIUI 11 платформасида ишловчи Mi CC9 Pro Aurora Green (аврора яшил), Glacier White (музлик оқ) ҳамда Midnight Black (ярим тун қоронғуси) рангларида сотилади.
Бугуннинг ўзидаёқ Тошкент вақти билан соат 15.00 дан смартфоннинг икки: 6/128ГБ ва 8/256ГБ вариантлари учун олдиндан буюртмалар қабул қилина бошланди. Нархлар мос равишда 400 ва 440 доллар бўлади, 8P линзали 8/256ГБ хотирага эга Premium талқин эса 500 долларга баҳоланмоқда. Савдолар эса Xiaomi'нинг расмий каналларида 11 ноябрь санасидан бошланади.ЎҚИНГ: Xiaomi бешинчи авлод Mi TV 5 телевизорларини намойиш этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!