Xiaomi Mi Mix 3 флагманининг энг қиммат версияси сотувга чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  1921
  •  01.12.2018 14:04

Xiaomi Mi Mix 3 флагманининг энг қиммат версияси сотувга чиқяпти!

Xiaomi компанияси жорий йилнинг 25 октябрида ўзининг илк слайдер телефони – Mi Mix 3 флагманини расман намойиш қилганди. Кўплаб технология ютуқларини ўзида жамлаган бу девайс нисбатан арзон баҳолангани учун ҳам савдоси зўр бўляпти.

ЎҚИНГ: Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Мазкур смартфоннинг энг қиммат версияси – Xiaomi Mi Mix 3 Forbidden City Edition ҳам декабрь ойида базорга чиқарилади. Бу ҳақда «хитойча Apple» ўзи хабар берган, аммо санасини аниқ айтмаган.

Ушбу махсус версия Пекиндаги «Тақиқланган шаҳар» музей мажмуаси шарафига шундай номланган ва айни шу мажмуа жамоаси билан ҳамкорликда тайёрланган. Бу флагманнинг орқа панелига Xiezhi (хитой ва корейс халқлари мифологиясидаги афсонавий мавжудот) тасвири тилла сувида туширилган. Xiaomi Mi Mix 3 Forbidden City Edition жамланмаси ҳам ўзига хос: махсус қадоқда смартфон ва одатий унсурлардан ташқари, тилла суви югуртирилган Xiezhi ҳайкалчаси ҳам бор.

Xiaomi Mi Mix 3 Forbidden City Edition версиясининг стандарт флагмандан фарқи нафақат дизайнида, балки илк бор 10 гигабайтлик тезкор хотира қўлланганида ҳамдир. Қурилманинг доимий хотираси ҳажми эса 256 гигабайтга тенг бўлиб, 720 АҚШ долларига нархланган.

«Хитойча Apple»нинг бошқа бир қатор смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!