Xiaomi Redmi K50 ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi Redmi K50 ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi компанияси Redmi К50 серияси смартфонларини тақдим этишига оз вақт қолди. Хитойдан олинган маълумотларга кўра, янги қурилмаларга оптик бармоқ изи сканери қайтади. 

ЎҚИНГ: Poco M4 Pro смартфонининг рендерлари эълон қилинди 

Аввалги Redmi K40 сериясининг дисплейи оптик бармоқ изига мос келувчи OLED панели бўлса-да, ушбу смартфонларнинг бармоқ изи сканери қурилманинг ён томон ромига ўрнатилган эди. Албатта, компания смартфоннинг нархи ошиб кетмаслиги учун ушбу ишни амалга оширган. 

Манбада айтилишича, Redmi K50 Pro+ смартфони 4 нанометрлик жараён асосида яратилган Snapdragon 898 чипига эга бўлади. Аммо Qualcomm янги чипнинг қачон чиқиши ҳамда номини ҳали расман эълон қилмади. Агар Redmi K50 серияси декабрь ойининг бошида чиқса, унгача янги Snapdragon чипи тақдим этиб бўлинади. 

Хитойдаги айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларда Redmi K50 смартфони нисбатан эртароқ тақдим этилиши айтилган. Номи ошкор этилмаган Redmi смартфони Snapdragon 870 чипи, 6.6 дюймли OLED дисплейи, 67 ватт қувватлаш технологияси ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Техник жиҳатлар аввалги Redmi K40'ники билан деярли бир хил. Шунинг учун бу маълумотлар тўғри бўлмаслиги ҳам мумкин. 

ЎҚИНГ: 55 долларлик Redmi Watch 2 Хитойда ҳит смарт соатга айланди