Xiaomi Redmi K50 серияси ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi Redmi K50 серияси ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди

Шу кунгача Redmi K50 серияси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаётган эди. Яқинда Weibo инсайдери K50 Pro+ смартфонининг айрим техник жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 11 сериясининг илк тафсилотлари маълум бўлди

K50 Pro+ смартфони кучли техник жиҳатларга эга бўлиши кутилмоқда, яъни қурилмага Snapdragon 898 чипи, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор, четлари қайрилган дисплей ҳамда экраности бармоқ изи сканери ўрнатилади.

Орқа панелдаги камера модулида 108МП асосий камера ҳамда перископ телефото камералари бўлади. Агар ушбу маълумотлар тўғри бўлиб чиқса, ушбу смартфон ҳақиқий флагманга айланади.

Snapdragon 898 ҳали тақдим этилмаган. Qualcomm одатда янги чипларни йил охирида сотувга чиқаради. Шуни ҳисобга олдак, Redmi K50 серияси келаси йилнинг бошида тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги Black Shark 4S смартфонини тақдим этмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!