Xiaomi робот чангютгич тақдим қилди

Xiaomi робот чангютгич тақдим қилди

Ишлаб чиқарувчилар хонадон учун мўлжалланган қурилмаларини намойиш қилиш учун ҳар йили Берлинда йиғилади. Бу йил Roborock илк маротаба (Xiaomi'нинг суб-бренди) ўзининг юқори тоифа робот чангютгичини тақдим қилди. Айни дамда ушбу Roborock S5 Max ишлаб чиқарувчининг энг зўр қурилмаларидан бири бўлиб турибди.

Хонадон учун ақлли девайслар бозори кенгайиб бормоқда, робот чангютгичлар эса бу бозорнинг энг муваффақиятли қурилмаларига айланмоқда. 

Roborock бир неча йил ичида шуҳрат чўққисига чиқа олди. Бур неча ой олдин чиқарган Roborock S6 чангютгичи компаниянинг ҳозиргача энг кўп сотилган маҳсулоти саналади.

Roborock S5 Max қандай жиҳатларга эга?

Roborock'дагилар ишлаб чиқарувчи чангютгичлар ҳар доим кўпгина жиҳатларга эга бўлади. Чиқиндиларни сўриб олиш кучининг юқорилиги, режалаштирилган тозалаш ва қурилмани бошқариш учун махсус илова мана шулар жумласидандир. Янги Roborock S5 Max хонадоннинг харитасини яратиш ва таҳлил қилиш учун лазердан фойдаланади. Девайсни қувватлаш ҳам содда равишда амалга оширилади. Қурилма, шунингдек, тозалаш керак бўлган ва тозалаб бўлинган майдонларни ҳисоб-китоб қилиб боради.

Roborock S5 Max нафақат чангютгич вазифасини бажаради, балки полларни ҳам юва олади. Шунинг учун ҳам катта сиғимли сув бакига эга. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, қурилмага 65м² юзани уч марта ёки 185м² майдонни бир мартада артиб чиқишга етарли миқдорда сув сиғади. Турли юза ва хоналарни тозлашда турли даражадаги сув миқдоридан фойдаланишни белгилаб қўйиш ҳам мумкин.

Alexa ва Google Assistant'лар хонадандаги ақлли қурилмаларни бошқариш имконини беради. Roborock'нинг янги девайси ҳам бу ёрдамчилар билан мос келади. Ёрдамчига чангютгични ишга тушириш буйруғини берасиз ва тозалаш бошланади. 

Нархи

Roborock S5 Max учун компания 599 АҚШ доллари сўрамоқда. Қачон сотувга чиқиши эса ҳозирча номаълум

ЎҚИНГ: Эндиликда Xiaomi Mi 9T ва 9T Pro'лар ҳам ARCore'ни қўллаб-қувватлайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!