Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  3854
  •  27.10.2018 10:40

Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

«Хитойча Apple» дея тавсифланувчи компания ўз маҳсулотларини янада оммалаштиришнинг ажойиб усулини қўлламоқда. Яъни, у соврин жамғармаси нақ 50 000 АҚШ долларига тенг Xiaomi Photographic Challenge танловини йўлга қўйди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Ушбу танловда айнан Xiaomi смартфонларида олинган суратларгина иштирок этади. Унга юбориладиган расм тўртта – Natural look, Piece of the world, Dreamscape ҳамда Why so serious тоифаларидан бирига мансуб бўлиши керак.

Танловга расмларни қабул қилиш жорий йилнинг 23 ноябрига қадар давом этади. Профессионал ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан камида учта лайк олган фотосуратлар иккинчи босқичга ўтказилади. Иккинчи босқичда эса расмларни энди Xiaomi ишқибозлари баҳолашади.

Ҳар бир тоифада ғолиб бўлган фотосурат муаллифи учун 10 000 доллардан соврин ажратилган. Тўртта тоифанинг ҳар бири бўйича иккинчи ўрин эгалари 2 000 доллардан, учинчи ўрин соҳиблари эса 500 доллардан мукофот олишади. Ғолиб ва совриндорларни жорий йилнинг 6 декабрида эълон қилишади.

Сиз ҳам Xiaomi смартфонингизда чиройли суратлар оладиган бўлсангиз, Xiaomi Photographic Challenge танловида иштирок этиш учун уларни мана бу ҳавола орқали йўллашингиз мумкин. Агарда янги телефон сотиб олиш ниятида бўлсангиз, у ҳолда Terashop.uz интернет-дўконимизда Apple, Huawei, MDC, Meizu, Nokia, Philips, Samsung ва Xiaomi компанияларининг турли моделлардаги маҳсулотларидан танлаб, онлайн усулда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Black Shark, Pocophone F1 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 25 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!