Xiaomi хити тақдимотдан 10 ой ўтиб глобал бозорга ҳам чиқяпти

  •   DiMaX
  •  824
  •  17.09.2020 15:59

Xiaomi хити тақдимотдан 10 ой ўтиб глобал бозорга ҳам чиқяпти

Смарт-соатлар бозорида «Хитойча Apple»нинг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Бироқ унинг 2019 йилнинг сўнгида намойиш этган Xiaomi Mi Watch Color смарт-соати ҳозиргача фақат ўз юртида сотилиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг оммабоп смарт-соатлар (2020 йилнинг 1-ярми)

Xiaomi Mi Watch Color доирасимон корпусга эга бўлиб, Хитойда у январнинг бошида атиги 115 АҚШ долларига тенг нархда сотила бошлаган. Энди эса ишлаб чиқарувчи уни дунё бозорига ҳам чиқаришга қарор қилди.

Компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси расман эълон қилишича, 29 сентябрда мазкур гаджетнинг Хитойдан ташқаридаги илк тақдимоти бўлиб ўтади. Бу мамлакатда уни Mi Watch Revolve ёки Mi Watch SE модели сифатида бозорга чиқаришади.

Ушбу ақлли соатнинг кейинчалик шу ном билан бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқишини кутиш мумкин. Унинг нархи Хитойдагисидан баландроқ бўлиши турган гап, лекин айнан қанчадан сотилиши ҳозирча аниқ эмас.

Дарвоқе, смартвочнинг глобал номини кўриб, сиз ҳам купертинолик компания кечагина намойиш қилган арзон ва ёшларбоп Apple Watch SE моделини эсладингизми?

ЎҚИНГ: 37 кун автоном ишловчи, ретро-дизайнли Amazfit Neo смарт-соати чиқди