Xiaomi яна битта ўйинбоп смартфон – сирли Mi Play’ни тақдим этяпти!

  •   DiMaX
  •  1910
  •  12.12.2018 16:08

Xiaomi яна битта ўйинбоп смартфон – сирли Mi Play’ни тақдим этяпти!

Хитойлик инсайдерларнинг хабар беришларича, Xiaomi корпорацияси яқин орада Mi Play номли янги смартфонни намойиш этмоқчи. Номланишидан ҳам кўриниб турганидек, бу ўйинларга мосланган қурилма бўлади.

ЎҚИНГ: 10 ГБ «оперативка»ли илк смартфон – Xiaomi Black Shark 2 тақдим этилди!

Янги геймерофоннинг тақдимоти 17 ва 26 декабрь оралиғида бўлиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан, уни католикларнинг Рождество байрами арафасида – 24 декабрда намойиш этишади.

Афсуски, Mi Play ҳақида бирорта ҳам маълумот йўқ, фақат фаразлар бор, холос. Улардан бирига кўра, бу – жаҳон бозорига мўлжаллаб чиқарилган Pocophone F1 арзон флагманининг Хитой учун тайёрланган модификацияси бўлади.

Иккинчи тахминга кўра, бу – хитойлик техногигантнинг Honor Play смартфонларига жавоб тариқасида – ўша нарх тоифасида тайёрланган янги моделдир. Xiaomi’нинг ҳақиқий ўйинбоп смартфонлари – Black Shark ва Black Shark Helo эса илғор хусусиятларга ва шунга яраша нархга эга.

Нима бўлганда ҳам, янги геймерофоннинг хусусиятлари ҳақида яқин кунлар ичида маълумотлар чиқса керак – уларни биз билан бирга кузатинг. Унгача эса «хитойча Apple»нинг бир қатор смартфонларини 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!