Xiaomi янги 5G-флагманлари намойишига таклиф этяпти: унда яна нималарни кўрамиз?

  •   DiMaX
  •  926
  •  16.09.2019 16:54

Xiaomi янги 5G-флагманлари намойишига таклиф этяпти: унда яна нималарни кўрамиз?

«Хитойча Apple» бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи бирйўла иккита флагман тайёрлаётгани, улардан бири энг арзон 5G-смартфон бўлиши ҳақида ёзганмиз. Ниҳоят, компаниянинг ўзи уларнинг тақдимот кунини расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi 9 Lite тақдимотига таклиф этяпти, лекин у кутилганидан анча қиммат!

Twitter тармоғида Xiaomi маълум қилишича, ушбу тақдимот 24 сентябрь куни Пекин шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Таклифномда Mi 9 Pro ҳамда Mi Mix 5G номлари кўрсатилган. Булардан биринчиси – сўнгги кунларда тарқалаётган хабарларда Xiaomi Mi 9S Pro 5G, Xiaomi Mi 9S, Xiaomi Mi 9 5G ҳамда Xiaomi Mi 9 Pro 5G каби номлар билан айтилаётган смартфондир. Иккинчиси эса Xiaomi Mi Mix 4 ёки Xiaomi Mi Mix Alpha деб номланиши кутилаётган флагман бўлади.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Xiaomi сир тутаётган Mi Mix 4 (Mi Mix Alpha) флагманини ишлатиб кўрсатишди!

Ушбу смартфонларнинг иккаласи ҳам энг янги – Android 10 операцион тизими билан тақдим этилади. Мазкур тизим талқини базасидаги MIUI 11 график қобиғи ҳам илк бор шу тадбирда намойиш этилади.

Таклифномада ишора қилинишича, мазкур флагманларда Artx технологияси ҳам қўлланган; тағин улар мобил ўйинларга мослаштирилган.

Бу смартфонлардан ташқари, айни шу тадбирнинг ўзида Mi TV Pro туркумидаги 8K-телевизор ҳам тақдим этилиши мумкин. Ҳозирча эса турли русумлардаги Xiaomi телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!