Xiaomi'нинг соф фойдаси учинчи чоракда 25% га ошди

Xiaomi'нинг соф фойдаси учинчи чоракда 25% га ошди

Xiaomi Group учинчи чоракдаги ҳисоботларни эълон қилди. Компания эришган натижалар ҳавас қиларли даражада. Бугунга келиб, фаол MIUI фойдаланувчилари 500 миллионга етди. Шунингдек, Xiaomi Хитой телевизор бозорида биринчи рақамли бренд бўлиб турибди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг камералари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Смартфонлар дунёсида компонентлар етишмаслигига қарамай, компания 43.9 миллион дона смартфон ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди, бу йилига 4.4% га ўсиш деганидир. 

2021 йилнинг учинчи чорагидаги умумий даромад 78.1 миллиард юанни ташкил этди, смартфонлар савдосидан олинган даромад эса умумий даромаднинг 61% (ёки 47.8 миллиард юань) га тўғри келади. Йиллик ўсиш 8.2% ни, соф фойда эса 5.2 млрд юанни ташкил этади. Бу 2020 йилнинг учинчи чорагидаги даромадга нисбатан 25.4% га кўп демакдир. 

Xiaomi маълумотларига кўра, етказиб берилган умумий смартфонларнинг 18 миллиони премиум тоифага тегишли. Хитойда 3000 юань, халқаро бозорда эса 300 евродан қиммат бўлган смартфонларни компания премиум тоифага тегишли деб ҳисоблайди. 

Хитойлик техногигант 11 та бозорда энг кўп смартфон сотган компания бўлди, шунингдек, у 59 та минтақада энг кўп смартфон сотган компаниялар топ бешлигига киришга муваффақ бўлди. 

Ушбу натижалар компаниянинг бозор улушини 13.5% ва оширди. Шундай қилиб, Xiaomi смартфон етказиб бериш бўйича дунёнинг учинчи рақамли компаниясига айланди (Samsung ва Apple'дан кейин). 

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси кичик ҳажмдаги Xiaomi 12X смартфонини тақдим этмоқчи 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!