Xiaomi’нинг ушбу смартфонига келган янгиланиш уни «ғишт»га айлантирди

Xiaomi’нинг ушбу смартфонига келган янгиланиш уни «ғишт»га айлантирди

Бир неча кун олдин, Xiaomi Android'да ишлайдиган арзон смартфонлари учун Android 10'ни чиқарди, аммо бундан баъзи фойдаланувчилар жиддий муаммога дуч келишди. Афтидан, бу компаниянинг дастурий таъминот билан боғлиқ бўлган навбатдаги муаммоси.

Аввалроқ, Xiaomi Mi A3 учун Android 10 чиқарганди, аммо смартфон ишида муаммоларга сабаб бўлган хатолар ва камчиликлар туфайли уни дарҳол қайтариб олган эди. Ўтган ҳафта, компания Xiaomi Mi 10 учун янгиланиш юборишни тўхтатишга мажбур бўлди, бунга флагманда тизим юкланиши сусайиб қолганлиги сабаб бўлди.

Xiaomi Mi А2 Lite учун Android 10'гача чиқарилган янгиланиш смартфоннинг “ғишт“га айланишига сабаб бўлди. Бир қатор фойдаланувчилар, янгиланишни ўрнатгандан сўнг, қурилма ёқилмаган. Тўғри, янгиланишни ҳеч қандай муаммосиз ўрнатишга муваффақ бўлганлар ҳам бор.

Ҳозирча Xiaomi муаммо мавжудлиги ҳақида изоҳ бермаяпти. Муаммонинг тезда бартараф этилишига ишониш қийин. Шу сабабли, ҳали смартфонига янгиланиш келмаган Xiaomi Mi A2 Lite эгаларига тўғриланган янгиланиш чиқарилмагунча ушбу жараённи кечиктириб туришни маслаҳат берамиз.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Redmi Note 9 Pro Max тақдим этилди – нарх ва жиҳатлари билан танишамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!