Хитой компанияси UEFA билан ҳамкорлик қилади

Хитой компанияси UEFA билан ҳамкорлик қилади

Хитойнинг Oppo компанияси UEFA билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Компания энди ўз маҳсулотларини нуфузли футбол мусобақалари, жумладан, UEFA Чемпионлар Лигасида реклама қилади. Ҳамкорлик икки йил - 2022/23 ва 2023/24 йиллар учун амал қилади.

Келишув доирасида Oppo ўз брендини трансляция фонида, стадионлардаги реклама панелларида, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Суперкубок, футзал бўйича Чемпионлар лигаси ва Ёшлар лигасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда ўз маҳсулотларини реклама сифатида намойиш этади. 

UEFA билан ҳамкорлик Oppo учун яна бир муҳим келишувдир. Аввалроқ компания теннис бўйича Уимблдон ва Роланд-Гаррос, бундан ташқари, Халқаро Крикет Кенгаши билан ҳамкорлик қилган эди. Oppo шунингдек, Барcелона клуб билан ҳам қисқача ҳамкорлик қилган. Испан гранди билан ҳамкорлик дорасида 2019 йили кўк ва қизил ранглардаги Oppo Reno 10х Zoom смартфони ишлаб чиқарилган.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold 4 ва Galaxy Z Flip 4 тақдимот санаси маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!