Хитой зонди Марсга қўнгани шарафига Oppo янги смартфон чиқарди (+видео)

  •   DiMaX
  •  750
  •  18.05.2021 14:10

Хитой зонди Марсга қўнгани шарафига Oppo янги смартфон чиқарди (+видео)

16 май куни Хитойда Oppo Find Х3 флагманининг махсус версияси сотувга чиқди. Марс Exploration Edition номини олган смартфон Хитойнинг Tainwen-1 миссиясини Марсга муваффақиятли қўнганига бағишланади, деб хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: Илон Маск: «Марсга учадиган илк фазогирлар ҳалок бўлишади» (видео)

Смартфон корпусининг ранги космик кеманинг металл ярқираши рамзи ҳисобланади ва унга Маrs 2021 ёзуви туширилган. Операцион тизимга Марсда қуёш отиши ва ботишини ифодаловчи мавзуга эга «обой»лар қўйилган, камерасида эса «Марсга хос» фильтр мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида «марсча блокбастер» суратга олиш мумкин.

Смартфон Qualcomm Snapdragon 888 платформасида яратилган бўлиб, унга Quad HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 6,7 дюймли AMOLED экран ўрнатилган. Учталик камералар модулини 50, 50 ва 13 мегапикселли датчиклар ташкил этади.

ЎҚИНГ: Энг зўр батареяли смартфонлар (DxOMark рейтинги, 2021 йил май)

Смартфоннинг аккумулятор сиғими 4500 мА/соат бўлиб, у 65 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Тезкор хотираси — линейкадаги максимал — 16 гигабайт, ишчи хотираси эса 512 гигабайтга тенг. Oppo Find X3 Pro Маrs Exploration Edition’нинг расмий нархи 1090 долларни ташкил этади.

Аввалроқ Oppo компанияси Marvel кино олами ишқибозлари учун мўлжалланган смартфон — Reno 5 Marvel Edition’ни тақдим этганди.

ЎҚИНГ: Флагман туркумнинг арзон вакиллари – OPPO Find X3 Neo ҳамда Find X3 Lite чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!