Хитойда iPhone сотилмайдиган бўлди – Qualcomm бунга эришди!

  •   DiMaX
  •  1586
  •  11.12.2018 15:28

Хитойда iPhone сотилмайдиган бўлди – Qualcomm бунга эришди!

Qualcomm компанияси «Осмон ости салтанати»да Apple билан судлашаётгани ҳақида хабарлар берганмиз. Ниҳоят, бу жараёнларда чипсоз компания ғолиб келди.

ЎҚИНГ: iPhone ва iPad савдоси хавф остида – Qualcomm Apple’ни судга берди

Фучжоу шаҳридаги халқ суди қарорига кўра, энди Хитой ҳудудига купертинолик гигантнинг айрим русумлардаги смартфонларини олиб кириш ва сотиш тақиқланди. Булар – iPhone 6s, iPhone 6s Plus, iPhone 7, iPhone 7 Plus, iPhone 8, iPhone 8 Plus ҳамда iPhone X қурилмаларидир.

Суд қарорига кўра, патент ҳуқуқи Qualcomm’га тегишли бўлган технология айни шу моделлардаги айфонларда ноқонуний қўлланмоқда. Бу ерда гап иловаларни сенсор орқали бошқариш ва фотосуратларни таҳрирлаш жиҳозларининг хусусиятлари ҳақида кетмоқда.

Табиийки, Apple ҳуқуқшунослари бу қарордан норозилар ва унга қарши тегишли тартибда эътироз билан чиқмоқчилар. Корпорация вакилларининг сўзларига қараганда, суд iOS 11 тизимида ишловчи смартфонларда мазкур ҳуқуқнинг бузилишини аниқлаган, iOS 12 тизими эса Qualcomm патентларини бузмайди.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Qualcomm устидан бўлаётган судда Apple жаримага тортилди!

Ушбу тақиқ қачон кучга кириши ҳозирча номаълум бўлиб, Phone 7, 7 Plus, Phone 8 ҳамда 8 Plus аввалгидек Apple’нинг Хитойдаги интернет-дўконида сотилмоқда. iPhone 6s, 6s Plus ва iPhone X русумли смартфонлар савдоси эса 2018 йилнинг сентябрида янги моделлар тақдим этилгач тўхтатилган.

Мазкур хабардан сўнг Apple акцияларининг нархи 1,5 фоизга пасайиб кетди ва ҳозирда бир донаси 166 долларгача тушди.

Аммо компания маҳсулотларининг савдоси ўз маромида кетмоқда, жумладан – Ўзбекистонда ҳам. Жумладан, Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг бир неча русумлардаги смартфонлари, планшетлари ҳамда «ақлли» соатлари тегишли кафолати билан сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: iPhone’ларнинг Terashop.uz’даги чегирмали нархлари (2018 йил 8 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!