Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

  •   DiMaX
  •  12060
  •  06.02.2020 11:03

Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

Шу кунларда «Осмон ости салтанати»да эпидемия даражасида тарқалган бошқа бир нечта мамлакатга ҳам етиб борган коронавирус масаласи глобал муаммога айланиб улгурган. Бироқ шу кунларда бунинг тараққиётга турки берувчи қизиқ бир жиҳати маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

Коронавирус туфайли Хитойда йирик оммавий тадбирлар бекор қилингани, дўкон, офис ва завод-фабрикалар ёпила бошлаганидан хабарингиз бор. Машҳур JD.com интернет-дўкони эса, ўз фаолиятининг турли босқичларида роботлардан кенг фойдалана бошлади. Бунинг эвазига компания, гарчи аксарият ходимлар ишга чиқмаётган бўлса ҳам, мамлакатдаги фавқулодда вазиятга қарамай, ўз ишини одатий режимда давом эттирмоқда.

Компанияга яқин манбаларнинг хабар беришича, JD.com фойдаланаётган роботлар ҳар хил кўринишда ва турли тоифаларга мансуб. Улардан айримлари омборларда хизмат қилишмоқда, яна бирлари пилотсиз учиб, буюртмаларни харидорларга етказиб бермоқда.

Мазкур роботлар ҳозирда вирус юқиши хавфи туфайли ишга чиқа олмаётган кўплаб ходимларнинг ўрнини босяпти. Ақлли машиналарнинг ҳар қандай ваҳима шароитида ҳам бемалол ишларни бажараётганини кўриб, ҳақли савол туғилади: вирус хавфи йўқолиб, ҳаёт аввалги ҳолига қайтгач, JD.com кўп сонли ходимларидан воз кечиб, уларни ишсиз қолдирмасмикан?

ЎҚИНГ: Президент амалдорларни алгоритмларга алмаштиришни буюрди!

Эслатиб ўтамиз, Terabayt.uz сайтида ҳам роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаган, у сингилли бўлган ва одамларни йўқ қилишини айтган; шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган, «Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган. Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллектор иш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

Шунингдек, роботлар исёни ҳам реалликка яқин: робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўрсатишган, Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирган», инсониятга илк бор таништирилган кунидан роппа-роса 58 йил ўтиб, робот биринчи марта қотилликка қўл урган. Илон Маск жангчи-роботларни тақиқлашни, ундан аввалроқ эса инсониятни киборгга айлантиришни таклиф этган, лекин ўзи одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Россия ўз ҳарбий роботларини Сурияда ишлатиб кўрсатди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!