Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2394
  •  06.11.2019 16:39

Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

Apple корпорацияси бир неча кун аввал янги авлод симсиз қулоқчини – AirPods Pro моделини намойиш этганди. Мазкур маҳсулотини у 30 октябрь куни сотувга чиқарган, лекин унгача...

 ЎҚИНГ: AirPods Pro савдога чиқиб улгурмасидан хитойликлар унинг 40 долларлик клонини сота бошлашди!

Таниқли информатор Бен Гескин (Ben Geskin) маълум қилишича, хитойликлар аллақачон AirPods Pro’нинг ҳақиқий клонини ҳам яратиб улгуришган. Олдинги хабаримизда айтилган Vpods Pro қулоқчинидан фарқли ўлароқ, буниси маҳаллий бозорда юз доллардан сотилаётган экан.

Кўриб турганингиздек, «хитойча AirPods Pro» дизайнига кўра оригиналидан фарқланмайди.

ЎҚИНГ: Атиги 56 доллар нархдаги Xiaomi Air 2 симсиз қулоқчинлари тақдим қилинди!

Энг қизиғи шундаки, iPhone смартфони ушбу арзон матоҳни ҳам Apple’нинг оригинал гарнитураси сифатида қабул қиляпти! Бироқ бу клон қулоқчинлар AirPods Pro сингари функциялар жамланмасига эга ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, оддий AirPods 160 доллардан (сотиб олиш) 200 долларгача (сотиб олиш) турса, купертиноликлар қулоқчиннинг Pro талқини учун 250 доллар сўрамоқда. Аслида, AirPods ҳам ўзи 160 доллар туради, лекин қулоқчин қутиси симсиз зарядланишини афзал кўрсангиз, яна қўшимча 40 доллар сарфлашингизга тўғри келади.

Terashop.uz интернет-дўконимизда бўлса, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли русумлардаги симли ва симсиз қулоқчинларини атиги 105 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!