Яна бир Samsung смартфони Geekbench'да синовдан ўтди

Яна бир Samsung смартфони Geekbench'да синовдан ўтди

Яқинда Samsung'нинг Galaxy F41 смартфони Geekbench синовидан ўтган эди. Энди эса Galaxy M12 модели ҳам эталон тестида ўз кучини кўрсатди.

Квадрокамерали ўрта тоифа модели олдинроқ сертификациядан ўтгани ҳақида хабар берган эдик, энди эса Geekbench синовида кўриниш берди.

Маълум бўлишича, Galaxy M12 смартфони Exynos 850 чипида ишлайди. Ушбу чипсетга эга ягона Samsung смартфони Galaxy A21s ҳисобланади.

Модель рақами SM-M127F бўлган смартфон бенчмаркнинг якка ядро синовида 179, бир неча ядро тестида эса 1,029 балл тўплаган. Geekbench'нинг яна кўрсатишича, қурилма қадоқдан Android 11'да ишлайди. Оператив хотираси эса 3ГБ бўлади.

Ҳозирга қадар сиздирилган маълумотларга кўра, Galaxy M12 анчайин катта — 7,000 мАс аккумуляторга эга бўлади. 6.7 дюймлик экран ва тўртта камера (13МП + 8МП + 2МП + 2МП) билан эса дизайн борасида Galaxy A42 билан бир хил.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M51'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.