Яна бир Xiaomi қурилмасининг нархи рекорд даражада пастлади

Яна бир Xiaomi қурилмасининг нархи рекорд даражада пастлади

Машҳур Xiaomi Mi Band 6 фитнес-билагузукнинг глобал версияси Aliexpress онлайн-дўконида 33 доллар нархда сотилмоқда, унинг асл нархи 60 долларни ташкил қилар эди. Ушбу акция икки кун давом этади. 

Xiaomi Mi Band 6 фитнес-билагузуги 1.56 дюймли AMOLED displeyi билан жиҳозланган, унда 130 дан ортиқ мавзулар мавжуд. Қурилма югуриш, велосипедда юриш, эшкак эшиш ва бошқа жисмоний фаолият турларини қайд этиб боради. Шунингдек, у 30 та машқ режимига эга. Ушбу версияда NFC модули мавжуд эмас. 

Бундан ташқари, Xiaomi Mi Band 6 юрак уриш тезлиги ҳамда қондаги кислород миқдорини аниқлай олади, шунингдек, у уйқу сифати ва давомийлигини кузатиши мумкин. Қурилма ўзидан сув ўтказмайди, тўлиқ қувват билан 14 кун ишлаб бера олади. Қурилмани қувватлаш магнитли адаптер ёрдамида амалга оширилади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларини икки баробар арзонроққа сотиб олинг 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.