Яна нима бўлди: YouTube бутун дунёда ишламай қолди

  •   Saroy
  •  1606
  •  17.10.2018 10:22

Яна нима бўлди: YouTube бутун дунёда ишламай қолди

YouTube жамоаси  «твиттерда» сервисга кириш муаммоси ҳал бўлди деб ёзганди. Downdetector сайтида фойдаланувчилар буни тасдиқлади ҳам, аммо барибир, тез-тез шикоят тушиб турибди.

Бутун дунёдаги фойдаланувчилар  YouTube’да видео кўриш муаммосидан шикоят қилмоқда. Сайтни очишда бош саҳифа бўш бўлиши мумкин ёки умуман хато билан очилади, видео ҳам очилмайди. Мобил иловада ҳам шу муаммо.

ЎҚИНГ:Хакерлар YouTube’дан тарихдаги энг оммабоп видеони ўчириб юборишди

YouTube'нинг бош саҳифаси ҳозир шундай кўринишда

Downdetector сервиси кўрсатишича, видеохостинг бўйича шикоятлар кескин равишда кўпайиб кетган — сўнгги соатларда қарийб 10 минг фойдаланувчи муаммо ҳақида маълум қилди. Шикоятлар харитасига қарасангиз, улар Америкадан ҳам бор, Европадан ҳам.

ЎҚИНГ:Youtube’нинг Ўзбекистондаги фаолияти тикланди

Downdetector орқали YouTube’га шикоятлар

YouTube жамоаси сервис билан боғлиқ муаммо ҳақида билишини расман тасдиқлади ва уни ҳал этиш устида ишлаётганини маълум қилди. Аммо компания муаммони ҳал этишга қанча вақт кетишини айто олмаяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!