Яна учта Samsung смартфони хусусиятлари ҳақида хабар тарқалди

Яна учта Samsung смартфони хусусиятлари ҳақида хабар тарқалди

Samsung бу йил ўзининг ўрта тоифа смартфонлари портфолиосини янгилади. Бу компанияга катта муваффақият келтирди ва кейинги йил ҳам бу тоифа гаджетлари корейслар маҳсулотларининг катта қисмини ташкил этиши аниқ. Куни кеча кейинги йилги Galaxy A серияси қурилмалари камераси такомиллаштирилиши ҳақида маълумотлар тарқалганди, бугун эса M линейкаси гаджетлари: Galaxy M21, Galaxy M31 ва Galaxy M41'ларнинг сизиб чиққан харкатеристикалари эътиборимиз марказида.

Galaxy M21, Galaxy M31 ва Galaxy M41'нинг тахминий хусусиятлари

Galaxy M21 билан бошласак. Смартфонда Motorola One Action қурилмасига ҳам ўрнатилган Exynos 9609 чипи ва 4ГБ лик оператив хотира бўлади. Орқа камера жамланмаси эса 24 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли сатҳ камерасидан ташкил топади.

Galaxy M31 эса Snapdragon 665 процессори ва 6 ГБ тезкор хотирали смартфон бўлиши очиқланди. Орқа панелдан учта камера модули жой олган бўлиб, асосий, ультракенг ва сатҳ камералари мос равишда 48, 12 ва 5 мегапиксел зум катталигига эга бўлади.

Galaxy M41'да эса Exynos 9630 SoC, 6ГБ RAM ўрнатилган бўлади. Маълумот учун ушбу процессор ўрта тоифа Exynos 9610 чипининг кейинги авлоди бўлиб, хабарларга кўра, истиқболдаги Galaxy A серия смартфонлари ушбу чипда ишлайди.

Galaxy M41 камераси 64 мегапикселли ISOCELL Bright GW1 сенсори, унга ёнма-ён 12МП ли ультракенг ва 5МП ли тасвир сатҳни ўлчовчи датчиклар жамланмаси бўлиши кутилмоқда.

Бу миш-мишлар тўғри чиқадими ёки йўқми, буни билиш учун фақат тақдимот санасини кутишимизга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Samsung кейинги икки йил ичида радикал, графен аккумуляторли смартфон чиқармоқчи (янгиланишлар қўшилди)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!