Яндекс.Браузер эски компьютерларга ҳам мослаштирилди

  •   Saroy
  •  683
  •  28.06.2018 14:31

Яндекс.Браузер эски компьютерларга ҳам мослаштирилди

Яндекс компаниясининг дастурчилар жамоаси Яндекс’нинг  янги имкониятини ишга туширганини маълум қилди. Бу,  Яндекс.Браузер. Унинг соддалаштирилган режими кучсиз компьютерлар учун яратилган бўлиб, уларнинг ушбу тизимда интернет билан ишлашини тезлаштиради.

Соддалаштирилган режим Яндекс томонидан яқинда тақдим этилган  электртежамкорлик технологиясига асосланади, бироқ у бошқа чора-тадбирларни  ҳам ўз ичига олган. Оддий ҳолатларда Браузер ўндан ортиқ варақа (вкладка) ни юклай олмайди. Соддалаштирилган режимда фақат фаол варақа қайта тикланади, қолганлари клик орқали тикланади. Шунингдек, Браузер айрим график эффектлардан воз кечиб,  истеъмол хотираси бўйича  js-скриптлар ишини оптималлаштирган.

ЎҚИНГ: Яндекс.Такси Москвадан Қозонгача ҳайдовчисиз ўзи борди

Дастурчиларнинг ваъда қилишича, соддалаштирилган режим ёрдамида CPU ва GPU’га бўлган юкни сезиларли равишда камайтиришга, Яндекс.Браузерни ишга туширишни ва веб-саҳифаларни очишни тезлаштиришга эришилган.

Соддалаштирилган режим  агар компьютернинг тезкор  хотираси 2 гигабайтдан ёки процессори бир ядродан ортиқ бўлмаса Яндекс.Браузерга автоматик равишда қўшилади.

ЎҚИНГ: Android учун энг тезкор браузер танлаймиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.