«Яндекс.Метро» иловаси Тошкент шаҳрида ишга туширилди

  •   DiMaX
  •  1261
  •  15.03.2019 10:43

«Яндекс.Метро» иловаси Тошкент шаҳрида ишга туширилди

Ўзбекистон пойтахтида ҳам шаҳрида «Яндекс.Метро»нинг мобил иловаси ишга туширилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати хабар қилган.

ЎҚИНГ: Исталган жойда, ҳатто метрода ҳам ишлайдиган «лазерли GPS» яратилди!

Ушбу илова ёрдамида шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрган сайёҳлар метрода керакли маршрутни кўришлари, қаерда бошқа йўлга ўтишни ва сафар қанча вақтни олишини билиб олишлари мумкин.

Фойдаланувчи жўнайдиган ва чиқадиган станцияларини кўрсатишининг ўзи кифоя – «Яндекс.Метро» керакли ўтиш йўлаги ёки шаҳарга чиқиш жойида бўлиш учун энг қулай бўлган маршрут ва вагонни кўрсатади. Иловада ҳар бир станциянинг иш вақти ва уларнинг шаҳар харитасида жойлашган жойини кўриш мумкин. Агар станция таъмирлаш учун ёпилса, бу схемада кўрсатилади.

«Яндекс.Метро» иловаси ёрдамида темир йўл вокзали ва автобуслар шоҳбекатига етиб олиш осонлашади – улар схемада махсус белги билан кўрсатилган. Бу хизмат чет мамлакатларда ҳам ёрдам беради: иловада Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ҳамда Россия, Беларусь, Украина ва Туркиядаги яна 10 та шаҳар метроларининг схемалари мавжуд.

Иловадан Android ва iOS тизимида фойдаланиш мумкин, у интернетсиз ишлайди. Фойдаланувчилар метро схемаси тилини танлашлари мумкин – ўзбек тили ёки рус тили. Яқин келажакда схемада Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва бошқа фойдали мўлжаллар пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Тошкент метросида бепул Wi-Fi бўлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.