«Яндекс» Ўзбекистонда ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

«Яндекс» Ўзбекистонда ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

«Яндекс» хизмати Ўзбекистонда тез орада қаерда ёғингарчиликлар ва бошқа об-ҳаво ҳодисалари кузатилишини кўрсатиб турувчи «Яндекс.Погода» харитасини ишга туширди. Бу ҳақда  "Газета.uz" хабар бермоқда.

Харитада қаерларда тез орада ёмғир ёки қор ёғиши кўринади. Бундай маълумотлар асосида фойдаланувчилар, масалан, кучли ёмғир шаҳарда ҳам ёғишини ёки уни четлаб ўтишини кўришлари мумкин.

Ёғингарчилик ҳақидаги маълумотлар 10 дақиқалик интервал билан 2 соат кейинга мўлжалланган: ёғингарчилик 10, 20, 30 дақиқа ва ҳаказодан кейин қаерга етиб боришини кўриш мумкин. Хизматининг асосий саҳифасида харитани очмасдан ҳам тушуниш мумкин бўлган об-ҳаво огоҳлантиришлари берилади: «Ёмғир ярим соат ичида бошланади» ёки, масалан, «Яқин икки соат давомида қор аралаш ёмғир тинмайди».

Ёғингарчиликлар харитаси нафақат ёмғир остида қолмасликка ёрдам беради, балки уни кузатишнинг ўзи ҳам жуда қизиқарли. Масалан, эндиликда ёмғир қанча вақт ичида Тошкентдан Наманганга етиб боришини ҳисоблаш ёки ёмғирли булутлар қайси томонга кўпроқ ҳаракатланишини аниқлаш мумкин.

Ёғингарчиликлар ҳақида хабар беришда «Яндекс» бир неча дақиқалик интервалда оладиган сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланади. Махсус ўргатилган нейронли тармоқ атмосфера фотосуратларини қайта ишлайди ва ёғингарчилик соҳаси ҳаракатини башорат қилади.

Ўзбекистон аҳолиси iOS ва Android тизими учун ишлаб чиқилган «Яндекс» ёки «Яндекс.Погода» иловаларида, шунингдек, yandex.uz/pogoda манзилида ёғингарчиликлар харитасини кўришлари мумкин.

«Яндекс.Погода» хизмати Meteum технологияси асосида ишлайди. У метеостанциялар, сунъий йўлдош, «Яндекс.Харита» ва бошқа манбаларга асосланган ҳолда ишлайди. Аввал Meteum маълумотларни башорат қилишнинг классик услубларидан фойдаланган қайта ишлайди, сўнгра эса натижани компютер технологияси ёрдамида аниқлаштиради. Бу маҳаллий об-ҳаво маълумотини кўча ва ҳатто уйгача бўлган аниқликда олиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Тошкентда Yandex.Mahalla хизмати ишга туширилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!