Янги флагманлар тақдимоти олдидан айрим Xiaomi смартфонлари анча арзонлашди

  •   DiMaX
  •  1853
  •  06.09.2019 10:32

Янги флагманлар тақдимоти олдидан айрим Xiaomi смартфонлари анча арзонлашди

«Хитойча Apple» шу ойга белгиланган тадбирида MIUI 11 график қобиғини ҳамда иккита илғор телефонини намойиш қилади. Булардан бири – камераси нақ 108 мегапикселлик датчикни ўз ичига олган Xiaomi Mi Mix 4 камерофони бўлса, иккинчиси Xiaomi Mi 9S русумли, дунёдаги энг арзон 5G-смартфондир.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

 Янги моделларни чиқариши арафасида Xiaomi ўзининг иккита русумдаги смартфонларининг нархларини расман туширди. Булардан биринчиси «арзон флагман» – Xiaomi Mi 9 SE модели (харид қилиш) бўлиб, дастлаб унинг 6/64 ГБлик тезкор/ички хотирага эга варианти 297 долларга, 6/128 ГБлиги эса 341 долларга нархланган эди. Энди эса бу иккаласининг нархлари тегишлича 223 ва 251 долларга пасайтирилган:

Компаниянинг маълум қилишича, 5 сентябрдан бошлаб Xiaomi Mi 9 флагмани (сотиб олиш) ҳам ўз ватанида 42 долларга арзонлаштирилган. Бу ерда гап ушбу смартфоннинг 8 гигабайтлик тезкор, 128 ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга вариантлари ҳақида кетяпти – энди улар тегишлича 392 ҳамда 420 доллардан сотилади.

Ҳозирча ушбу арзонлашишлар Хитой бозоригагина тегишли, доимо аммо янги моделлар чиқиши билан бошқа мамлакатларда ҳам нархлар пасайиши кузатилади. Бугунги кунгача глобал савдога чиққан аксарият Xiaomi телефонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имконияти мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.