Янги iPad Air тақдим этилди: M1 чип ва 5G модем

Янги iPad Air тақдим этилди: M1 чип ва 5G модем

Кеча Apple янги авлод iPhone SE смартфони билан бир қаторда янги iPad Air планшетини ҳам тақдим этди. Apple'нинг ўрта тоифадаги ушбу планшети арзонроқ iPad ва флагман iPad Pro моделларининг ўртасига жойлашади. 

iPad Air планшети M1 чипиги эга бўлди ҳамда опциявий тарзда 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. M1 чип ушбу планшетнинг унумдорлик даражасини бошқа iPad Pro моделлариники билан тенглаштиради. Биргина фарқ Air планшетлари кичикроқ RAM хотирасига эга бўлади. 

Бошқа ўзгаришларга Center Stage функцияга эга бўлган янги ультра кенг бурчакли селфи камерани мисол қилиб кўрсатишмиз мумкин. Center Stage функцияси агар фойдаланувчи видео қўнғироқлар пайти ўз жойидан силжиса, камера буни сезиб уни умумий ракурсда кўрсатиб туради. Энди барча iPad планшетлари ушбу имкониятга эга бўлади. 

Орт панелдаги 12МП камера олдинги авлод iPad Air'дан олинганга ўхшамоқда. USB-C порти билан эса энди икки баравар, аниқроқ қилиб айтганда, 10Гб/с тезликда маълумот алмашиниш мумкин. 

Қурилмага 10.9 дюймли Liquid Retina дисплейи ўрнатилган бўлиб, унинг ёрқинлиги 500 нитни ташкил қилади ҳамда True Tone функциясига эга. 

Янги iPad Air стерео динамик ва Touch ID тизимига эга. Қурилма iPadOS 15.4 операцион тизимида ишлайди. Ушбу версиядаги тизим тез орада бошқа iPad қурилмаларига ҳам жўнатилади. 

Universal Control функцияси туфайли бир нечта Mac ва iPad'ларда битта сичқонча ва клавиатурани муаммосиз ишлатиш мумкин, ҳеч қандай созлаш талаб этилмайди. 

Янги планшетда 100% қайта ишланган алюминий корпус, асосий платада 100% қайта ишланган қалай ҳамда корпусда ва аудио магнитларда 100% қайта ишланган ноёб тупроқ элементлари мавжуд.

Қурилма Space Gray, Startlight, Pink, Purple ва “stunning new blue“ рангларида тақдим этилди. Унинг нархи 599 доллардан (64ГБ) бошланади. Шунингдек, 256ГБ хотирага эга бўлган тури ҳам сотувга чиқади. Планшетга 29 давлатда 18 мартдан бошлаб олдиндан буюртма бериш мумкин. Wi-Fi ва 5G тармоқларига эга бўлган моделнинг нархи 749 доллардан бошланади. 

Янги планшет 129 долларлик 2-авлод Apple Pencil стилуси, 299 долларлик Magic Keyboard клавиатураси, 179 долларлик Smart Keyboard Folio ва 79 долларлик Smart Folio ғилофини қўллаб-қувватлайди. Ушбу қўшимча қурилмаларнинг Black, White, Dark Cherry, English Lavender ва Marine Blue рангли турлари мавжуд. 

ЎҚИНГ: iPhone SE (2022) тақдим этилди: A15 Bionic чипли iPhone 8 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!