Янги iPhone моделларида ҳам бармоқ изи сканери бўлмайди

Янги iPhone моделларида ҳам бармоқ изи сканери бўлмайди

Apple компанияси экран остида бармоқ изини аниқлаш технологияси устида иш олиб боришни тўхтатганлиги маълум бўлди, бу ҳақида яширин қолишни истаган манбаларга асосланиб iDrop News хабар бермоқда.

Компания энди ўз эътиборини Face ID технологиясига қаратган ва шу йилнинг январ ойида Touch ID жамоаларини ҳам Face ID устида ишлашган юборган. Бунга iOS 15.4 бета версиясида Face ID'нинг ниқоб билан ҳам одам юзини аниқлаш хусусияти пайдо бўлганини исбот қилиб келтириш мумкин.

Энди кейинги қадам эса экран остида Face ID функциясидан фойдаланиш имконини яратиш бўлади. Шундай қилиб iPhone 14'да эмас, балки катта эҳтимол билан iPhone 15 смартфонларида ҳеч қандай тирқишларсиз, экран ости камерали смартфонларни кутишимиз мумкин бўлади. 

ЎҚИНГ: Apple Galaxy S22 учун рақобатчи тайёрламоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!