Янги iPhone SE 2022 смартфонидан нималар кутилмоқда?

Янги iPhone SE 2022 смартфонидан нималар кутилмоқда?

Apple ўзининг энг ҳамёнбоп смартфонини бу йил янгилайди. Маълумотларга кўра, iPhone SE'нинг 2022 йилги версияси келаси ойда тақдим этилади. Қуйида янги iPhone SE қандай дизайн ҳамда техник жиҳатларга эга бўлиши ҳақида сўз юритамиз. 

ЎҚИНГ: Caviar қишки Олимпиада ўйинларига бағишланган қимматбаҳо iPhone 13 Pro қурилмаларини тақдим этди 

Дизайн 

Дизайн борасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Янги модель 2020 йилгиси билан деярли бир хил. Ушбу дизайн эса 2017 йилда ишлаб чиқарилган iPhone 8'дан олинган. Ранглар борасида ҳам ўзгариш йўқ, янги iPhone SE оқ, қора ва қизил рангларда сотувга чиқарилади. 

Қурилмага 4.7 дюймли LCD дисплейи ўрнатилади. Дисплейнинг юқори ва пастки қисми қалин рамкалар билан қопланади. Пастки қисмда, шунингдек, “Уй“ тугмаси жойлашган бўлиб, у Touch ID вазифасини ҳам бажаради. Афсуски, смартфонда Face ID тизими бўлмайди. 

Орқа панель шиша билан ҳимояланади. Смартфон симсиз қувватланиш имкониятига эга бўлса-да, у MagSafe технологиясини қўллаб-қувватламайди. Аввалги модель каби iPhone SE 2022 сув ва чангдан ҳимоя IP67 стандартига эга бўлади. Дизайнда ўзгариш бўлмагани каби катта эҳтимол билан аккумулятор сиғимида ҳам ўзгариш бўлмайди. 

5G 

5G янги моделнинг энг катта устунлиги. Apple энди арзонроқ моделдаги смартфонларга ҳам 5G модемларни ўрнатмоқда. Ҳозирга вақтда 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи энг арзон Apple смартфони iPhone 12 mini бўлиб, унинг нархи 599 долларни ташкил қилади. Албатта, iPhone SE 2022 бундан ҳам арзон нархда сотувга чиқади. 

Янги SE модели 5G тезлиги бўйича iPhone 13 ва 13 Pro моделлари билан бир хил бўлади. 

Чипсет 

2020 йилги SE моделга A13 Bionic чипи ўрнатилган эди. Янги моделга бундан кучлироқ чип ўрнатилади.

Айрим манбалар Apple ушбу моделга янги A15 Bionic чипни ўрнатиши ҳақида маълумот бераётган бўлса, айримлари қурилма ўтган йилги A14 Bionic чипига эга бўлишини айтмоқда. Агар 2020 йилги модель худди iPhone 11 моделлари каби A13 Bionic чипни билан жиҳозланганлигини ҳисобга олсак, янги моделга A15 Bionic чипи ўрнатилади. 

Аккумулятор автономлиги 

Ҳозирги iPhone SE моделида тўлиқ қувват билан 13 соатгача видео томоша қилиш мумкин. Ушбу модель 50% қувват олиши учун 30 дақиқа вақт сарфлайди. Смартфон 18 ватт қувватлаш технологиясига эга. 

Янги модель ҳам худди шундай бўлиши кутилмоқда.

Камера 

Янги iPhone SE'га такомиллашган камера ўрнатилади. Ушбу камера iPhone 13'дан олинади. Ҳозирча бу тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ камерада ўзгариш бўлиши режалаштирилган. 

Ҳозирги iPhone SE модели 7МП селфи ва 12МП асосий камерага эга. 

Ном 

2022 йилги моделдан фарқланиб туриши учун Apple янги моделни iPhone SE 5G деб номламоқчи. Аввалроқ ушбу модель iPhone SE Plus деб номланиши тахмин қилган эди. Бироқ қурилма ҳажм жиҳатидан катталашмагани учун ушбу тахмин ўзини оқламади. 

Нарх 

MacRumors'нинг берган маълумотларига кўра янги модель аввалгиси каби 399 доллар нархда сотувга чиқади. Бир неча кун олдин 2022 йилги моделнинг нархи 300 доллардан бошланиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлган эди. 

Тақдимой 

Apple 8 март санасида iPhone SE билан бир қаторда iPad Air ва M1 Pro ва M1  Max чили билан жиҳозланадиган Mac mini'ни тақдим этади. 

iPhone SE'нинг келажаги 

2023 ёки 2024 йилги моделлар тўлиқ экран дизайнида бўлиши ҳамда ушбу моделлардан “Уй“ тугмаси олиб ташланиши ҳақида бир қанча миш-мишлар тарқалди. 

Дисплей таҳлилчиси Росс Ёунг кейинги йилги моделлар 5.7 ва 6.1 дюймли каттароқ дисплей ҳамда юмалоқ тирқишли селфи камерага эга бўлишига ишонмоқда. Apple таҳлилчиси Минг-Чи Куо эса 2023 йилги iPhone SE модели каттароқ дисплей билан жиҳозланишини айтди. 

ЎҚИНГ: iPhone SE 2022 ҳамда янги Apple қуриламаларининг қачон тақдим этилиши маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!